ФАРЗАНДИМНИ ОНАСИДАН ОЛСАМ БЎЛАДИМИ?
Оила кодексига аосан Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Бунда вояга етмаганнинг қайси яшаш манзилида рўйхатдан ўтказилиши эмас, балки бола ота-онанинг қайси бири билан доимий бирга яшаши асосийдир.
Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади.
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 3-банди тушунтиришларига кўра, суд бошқа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим.
Болани олиб бериш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар
қуйидагиларни эътиборга олишлари керак:
– боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини;
– ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини;
– болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини;
– ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини;
– ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни;
– болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (отаонасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар).
❗️Ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани олиб бериш учун асос бўла олмайди.
Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкин.
Мазкур ҳолатда Сиз, болаларнинг яшаш жойини белгилаш тўғрисида" даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.
Мурожаат учун:
@advokat24uzbot
Биздан узоқлашманг!
@advokat24uz