Йўл ҳаракати қоидаларида мувозанатли ёндашув зарур
Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов ИИВ томонидан тайёрланган “А” полосали йўлларга оид қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида жазо чораларини кўпайтиришга ортиқча урғу берилаётганини танқид қилди.
“Эртага сайловчиларга нима деймиз? Сайловчилар сўрайди-ку, сизлар қачонгача жазони оширавераслар деб. Биз буни тушинтира олишимиз керак”, деганди спикер.
Бу фикр баъзи муҳокамаларда ҳайдовчиларни ҳимоя қилиш сифатида талқин қилинди, лекин аслида спикер қонунларни умумий тартибга солиш, уларни барча қатламлар манфаатига мослаштириш кераклигини таъкидлаган. Унга кўра, жазо чоралари билан чекланмай, йўл ҳаракати хавфсизлигига эришиш учун тизимли ислоҳотлар ва инфратузилмани яхшилаш муҳим.
Йўл ҳаракати қоидаларида фақат ҳайдовчилар эмас, балки пиёдалар ва жамоат транспорти йўловчилари манфаатлари ҳам тенг ҳимоя қилиниши керак. Қонунчилик жараёнида барча манфаатдор томонларнинг эҳтиёжлари ҳисобга олиниши — ҳақиқий адолат.
Шунинг учун, жамоат транспортини ривожлантириш ва йўллардаги хавфсизликни таъминлаш орқали нафақат ҳайдовчилар, балки барча фуқаролар учун қулай муҳит яратиш устувор вазифа бўлиши шарт. Спикернинг танқиди шунга қаратилгани аниқ.
🚀Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi