🔴Чиқинди ва электр тўловлари бир тизимга уланмоқда, навбат газ ва сув тўловларига
✔️Ўзбекистонда чиқинди сақлаш тўғри йўлга қўйилмаган. Нотўғри сақланаётган чиқинди полигони кимёвий қуролдек хавфли ва бизда 200 та шундай полигон бор.
✔️Янги қонун коммунал тўлов ва чиқиндилар масаласини ҳал этишга ёрдам беради.
Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров икки йил ичида барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида, битта субъект томонидан тақдим этилиши ва қарздорлик ҳам умумлаштирилишини маълум қилди. Унинг айтишича Олий Мажлис депутатлари мазкур қонунни бир ўқишда маъқуллаган.
Қонунчиликка кўра, сифатсиз хизмат учун чорани кескинлаштириш ҳам йўлга қўйилади.
“Ҳаммамиз ёруғ, иссиқ ва тоза яшашни истаймиз. Бу истагимизни таъминлаш учун минглаб ватандошларимиз туну-кун ишлайдилар. Уларни ҳақини тўламаслик ҳаммага зарар”, дейди Алишер Қодиров.
Қодировга кўра чиқинди сақлаш тизими Ўзбекистонда тартибли йўлга қўйилмагани учун ҳам унга инвестиция киритувчилар топилиши қийин бўлмоқда.
“Чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш жамият саломатлиги учун ҳаётий масала. Нотўғри сақланаётган чиқинди полигони кимёвий қуролдек хавфли ва бизда 200 та шундай полигон бор. Чиқинди масаласи энг охирги, хавфли нуқтасига етиб келди”, дейди Қодиров.
🚀Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi