Фирибгарлардан жабрланганлар: уларга иккинчи марта ҳам алданманг!
ЖКнинг 168-моддаси 5-қисмига кўра, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Шу сабабли ҳам фирибгарлик жинояти билан айбланаётганлар ёки уларнинг оила аъзолари жабрланувчиларни қандайин бўлмасин ўз манфаатларига оғдиришга, моддий зарар ўрни аслида қопланмаган (тўланмаган) бўлса ҳам, унинг қопланганлиги (тўланганлиги) ҳақида кўрсатув беришга (суд номига ариза ёзишга) кўндиришга уринадилар.
Жабрланувчининг моддий зарар бартараф этилганлиги ҳақидаги кўрсатуви (ёзма аризаси) судланувчига озодликдан маҳрум қилиш (озодликни чеклаш) билан боғлиқ бўлмаган енгил жазо тайинланишига сабаб бўлади.
Унутманг: жабрланувчи суд мажлисида ўзига етказилган моддий зарар амалда қопланганини билдириб, ихтиёрий ёзма ариза тақдим қилганлиги натижасида моддий зарарлар қопланганлиги эътироф қилинган суднинг ҳукми (ажрими), кейинчалик жабрланувчининг ушбу зарар қопланмаганлиги ҳақидаги важи асосида юқори инстанция судлари томонидан суд ҳукми (ажрими)нинг бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига сабаб бўлмайди (яъни поезд кетиб бўлган ҳисобланади).
Фирибгарликда айбланаётган шахснинг (унинг оила аъзоларининг) навбатдаги алдовларига учманг, қуруқ ваъдаларига ишонманг, иккинчи марта ҳам лаққа тушманг!
Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/adolatkozgusi