📍#Андижон_вилоят_Кенгаши
Депутат Андижонда сайловчилар билан учрашди
Андижон вилоятида янги қурилаётган уй-жойларда шаффофлик ва адолат тамойилларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Гулнорахон Абдувохидова қурилиш объектида бўлди.
Депутат, қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, коррупциянинг олдини олиш, давлат маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қурувчилар билан муҳим мулоқотлар ўтказди.
Шунингдек, учрашув давомида Гулнорахон Абдувохидова маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам суҳбат ўтказиб, Давлатимиз раҳбари томонидан халқ вакиллари олдига қўйилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Янги қабул қилинган қонунлар ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳақида тушунтиришлар бериб, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш масалаларига алоҳида урғу қаратди. Жараёнда фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар эшитилди, уларни қизиқтирган масалаларга атрофлича жавоблар берилди.
Депутат аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш йўлларини топиш муҳим эканини таъкидлади. Учрашув очиқ ва самарали руҳда ўтди, бу эса аҳолининг давлат ва жамоатчилик ишларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
"Адолат" социал-демократик партияси коррупцияга қарши курашиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram |Twitter | YouTube