#Фарғона_вилоят_Кенгаши
Депутатлар маҳаллаларда сайловчилар муаммоларини ўрганди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Шахноза Ғаниева ўз сайлов округи ҳудудидаги Ибн Сино номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Ахмадалиев ҳамроҳлигида “Маҳалла еттилиги” вакиллари билан учрашди. Учрашувда ҳудуддаги ўз ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилиниб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.
Соҳада белгиланган вазифаларни самарали амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва “Маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Депутатлар томонидан 10 нафардан зиёд фуқароларнинг уй-жой коммунал, пенсия ва нафақа таъминоти ҳамда бошқа соҳадаги мурожаатлари эшитилди.
Депутатлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан 6 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган масалалар юзасидан мутасадди идораларнинг раҳбарларига “Депутат сўров”лари чиқарилиши белгилаб олинди.
Adolat.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | YouTube