#Тошкент_вилоят_Кенгаши
Бош қомусимизнинг аҳамиятини ёшларга тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳар йили ташкил этиладиган “Конституция билимдони” кўрик-танлови бу йил ҳам анъанавий тарзда ўтказилди.
Танловнинг асосий мақсади ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онгини юксалтириш, уларда Конституцияга ҳурмат руҳини шакллантириш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ва фаол фуқаролик позисиясини мустаҳкамлашдан иборат.
Бугун Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Конституция билимдони” кўрик-танловининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият маркази биносида ташкил этилди. Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова кириш сўзи билан очди ва иштирокчиларга омад тилади.
Танловда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлар босқичларида ғолибликни киритган техникум талабалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Уларнинг ҳар бири танлов Низомига мувофиқ, “Таништирув”, Конституция бўйича билимлар белгилаш, ҳамда “Эркин мавзу” шартлари бўйича қатнашган ўқувчилар Конституцияга нисбатан ўзларининг билим ва тасаввурларини “Адолат” партиясининг ғоя ва мақсадларини мукаммал ўзлаштирганликларини махсус видеолавҳалар, слайдлардан фойдаланган ҳолда тақдим этди ва намоён этишга ҳаракат қилишди.
Танловнинг ҳар бир босқичида ўқувчилар ўзининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини намоён қилишга интилишди.
Ўқувчиларнинг шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат тамойили асосида баҳоланди.
Ҳақиқатан ҳам, мазкур танлов ёшлар ўртасида ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни ошириш, демократик ҳуқуқий давлат қуришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Танлов натижалари бўйича ғолиблар Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу тадбир ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш билан бирга, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ва ижтимоий фаолликни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube