Эслатма
🔰Роҳманнинг суюкли бандаларининг сифатларидан
🔸1. Улар сакинат, виқор ва тавозе билан юрадилар: “Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, «Салом», дейдиганлардир”. Фурқон сураси, 63 – оят.
🔸2. Намозларни муҳофаза қиладилар, айниқса, тунги намозни: “Улар тунларни Роббларига сажда қилиб, бедор ўтказадиганлардир”. Фурқон сураси, 64 – оят.
🔸3. Уларда қўрқув бўлади ва дўзах азобидан паноҳ сўрайдилар: “Улар: «Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир”, Фурқон сураси, 65 – оят.
🔸4. Улар нафақа қилишда ўртача, мўътадил бўладилар: “Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар». Фурқон сураси, 67 – оят.
🔸5. Улар гуноҳи кабиралар ва улкан ёмонликлардан ўзларини узоқ тутадилар: «Аллоҳ билан бирга бирор илоҳга илтижо қилмаслар. Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмаслар. Зино қилмаслар. Ким ана шуни қилса, уқубатга дучор бўлур». Фурқон сураси, 68 – оят.
🔸6. Улар ботил ва мункар, қайтарилган ўтириш, мажлислардан узоқ бўладилар: «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар». Фурқон сураси, 72 – оят.
🔸7. Улар Аллоҳ азза ва жалланинг Каломини улуғлашади ва ундагиларга амал қилишади: «Уларга Роббларининг оятлари эслатилганда, у(оят)ларга гунг ва кўрлардек ташланмаслар». Фурқон сураси, 73 – оят.
🔸8. Улар Аллоҳ таолога тазарру қиладилар ва фойдали дуо ила юзланадилар: «Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир». Фурқон сураси, 74 – оят.
“Сифату ъибадур Роҳмани” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube