Абдураҳмон Жомийнинг ҳаёти ва ижоди
Абдураҳмон Жомий (тахаллуси; асл исм-шарифи Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад) (1414.7.11, Жом – 1492.8.11, Ҳирот) — форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечиришган. Жомий мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги «Дилкаш» (Навоий маълумотига кўра, «Низомия») мадрасасига кириб, ўз даврининг таниқли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари қўлида таҳсил олган. Шу даврдаёқ у араб тилини мукаммал ўргана бошлаган. Кейинроқ Жомий ўз билимини ошириш учун Самарқандга келади ва Улуғбек мадрасасида буюк фалакиётшунос Қозизода Румий, Али Қушчи, фиқҳшунос Фазлуллоҳ Абуллайс кабилардан таълим олади. Бу йилларда у тил ва адабиётнигина эмас, риёзиёт, фалакиёт, фалсафа, ҳуқуқшунослик фанлари, дин асослари, ҳадис ва тафсир илмларини ҳам чуқур ўрганади, олимларнинг турли мавзулардаги мунозара ва мубоҳасаларида қатнашиб, етук олимлиги билан танила бошлайди. Жомий Ҳиротга қайтгач, тасаввуф йўлига киришни, ўз билим ва фаолиятини шу йўлга, қолаверса, ижодга, илм-фанга бағишлашни афзал кўради. У ўзига пир қилиб Шайх Саъдиддин Қошғарий (вафоти 1456)ни танлайди, Ҳиротнинг жоме масжидида унинг суҳбатларини тинглайди. Саъдиддин Қошғарий тасаввуфда Муҳаммад Нақшбанд сулукига мансуб эди. Жомий машҳур суфийлар билан яқиндан мулоқотда бўлади. Муҳйиддин ибн ал-Арабийнинг асарларини чуқур мутолаа қилади. Ўзининг мутасаввуфлик фаолиятида Баҳоуддин Нақшбанд ғояларини шу сулукнинг иккинчи бир йирик намояндаси – Хўжа Аҳрор билан яқин муносабатда бўлган ҳолда янада ривожлантирди. Расман ўзини кундалик «Маломатия» тариқатига мансуб деб ҳисобласа-да, асарларида Нақшбандга ихлоси баланд экани кўриниб турарди. Жомий Хуросонда темурийлардан Шоҳрух, Абулқосим Бобур, Абу Саид ва Ҳусайн Бойқаро подшоҳлиги даврида яшади. Хуросонда Ҳирот тахтига темурий Султон Ҳусайн Бойқаро ўтиргандан сўнг Жомийнинг мамлакатдаги мавқеи жуда ортади, чунки Султон Ҳусайн ва унинг кўп авлодлари ўзларини унга мурид, деб эълон қилганлар.
Жомий 1472 йил ҳажга боради. Бу сафари вақтида Нишопур, Сабзавор, Бастом, Домғон, Қазвин, Ҳамадон, Карбало, Бағдод, Дамашқ, Ҳалаб, Табриз каби бир қанча шаҳарларда бўлади. Унинг шахсий мактубларидан маълум бўлишича, яқин дўсти Хўжа Аҳрор таклифи билан Тошкентда ҳам бўлган ва улуғ мозоратларни зиёрат қилган.
Жомий катта ер-мулк эгаси бўлган. Жомий Алишер Навоий билан биринчи марта Абу Саид ҳукмронлиги даврида Хиёбон мавзесида ҳамма қатори кўришган. Шунда Жомий унга ўзининг бир рисоласини тақдим қилган. 1476-77 йилларда Навоий ҳам Жомийни ўзига пир, деб танийди. Гарчи Жомийнинг Навоийдан ёши анча улуғ, расман пир ҳисобланса ҳам, моҳиятан улар чин дўст ва ҳамкор бўлганлар. Жомий ўзининг («Нафаҳот ул-унс», «Баҳористон» ва бошқа) бир қанча асарларида Навоийни, Навоий ҳам ўзининг («Хамсат ул-мутаҳаййирин», «Мажолис ун-нафоис» ва бошқа) асарларида Жомийни ҳурмат билан тилга олади. Жомий «Нафаҳот ул-унс» («Азизлар нафаси»), «Рисолаи мусиқи» («Мусиқа рисоласи»), «Рисолаи муаммо» («Муаммо рисоласи») каби ўндан ортиқ асарини Навоий маслаҳати билан ёзган. Жомий вафотидан бироз олдин назмий шеърларини уч девонга бўлиб, уларга «Фотиҳат уш-шабоб» («Ёшликнинг бошланиши»), «Воситат ул-иқд» («Ўртадаги дур») ва «Хотимат ул-ҳаёт» («Ҳаёт хотимаси», 1479-91) деб ном берар экан, бунда Навоий маслаҳатини эътиборга олган эди. Навоий ва Жомийнинг дўстлиги адабий ҳамкорлик билан чегараланмаган. Навоий Ҳусайн Бойқаро саройида бош вазир бўлиб турар экан, ўз сиёсий ва ижтимоий фаолиятида Жомийдан маслаҳатлар олиб турган. Султон Ҳусайн Қундуз вилоятига қарши юришга отланмоқчи бўлганда, Жомий Навоийдан подшоҳни бу сафардан қайтаришни илтимос қилган. Саройдаги фитна ва фужурлар Навоийнинг жонига тегиб, у ўз вазифасидан кетмоқчи бўлганда Жомий уни бундай қарордан воз кечтирган. Чунки Навоийдек халқпарвар арбоб саройдан кетса, халқ ва мамлакат аҳволи янада оғирлашишини у яхши тушунар эди. Жомий ўз асарларини форс-тожик тилида ёзган, араб тилини ҳам яхши билган.