Бу ҳадиснинг ровийси: “Абу Саиднинг ўзлари бизни кўрсалар: “Марҳабо, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишга буюрган зотлар, хуш келибсиз!” – дер эди” – деган. Бошқа бир ривоятда – ҳадис ровийси Абу Ҳорун Абдий бундай деган: “Биз Абу Саид ал-Худрийнинг ҳузурига борар эдик. У эса: “Марҳабо, эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишга буюрган зотлар, хуш келибсиз! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Албатта, одамлар (илмда) сизларга тобеъдурлар. Ер юзининг барча қитъаларидан сизнинг ҳузурингизга одамлар динни чуқур ўрганиш учун келадилар. Келганларида уларга яхшилик қилинглар” – дея буюрганлар” – дер эди.
Олим ва таълим олувчи ажрда тенг шерик бўлишса, фаришталар уларнинг қилган ишларидан рози бўлганлари учун уларнинг оёқлари остига қанотларини тўшасалар, улар одамларга кўплаб манфаатлари теккани, уларга Аллоҳ ва пайғамбарларни, фаришталарни танитиб, ҳақ-ҳуқуқ ва ҳукмлар, ҳалол-ҳаромни ўргатганлари учун – уларнинг ҳақига ҳамма нарса, ҳатто денгиздаги китлар ҳам истиғфор айтсалар, бу яхшиликни ўрганувчи ва ўргатувчи ҳамда илмга чорловчиларни иқтисодий кафолатини бўйнига олган кишиларнинг – инша Аллоҳ – бу яхшилик, ажр-мукофот, савобдаги улуш-насибалари ҳам олиму-талабалардан кам бўлмайди. Балки улардан ортиқ бўлиши мумкин. Сабаб шуки, олим ва талабалар моддий томондан қарамоғига олувчи киши топа олмасалар, бу яхшиликдан узилиб қолиб, ундан буткул юз ўгиришлари ҳам мумкин. Натижада, илмсизлик ва ёмонлик омма халқни эгаллайди, ер юзида номақбул ишлар кенг тарқалади, оқибат халққа Аллоҳнинг қаҳру-ғазаби келур…
Фаразан, умматнинг бой кишилари орасида бу каби хайрли ишларни қилишни аҳамият қаратувчилар топилмаса, закот фақат фақирларга берилса, олимлар, тўғри йўлга чақирувчи ва талабалар вожиб закотдан маълум миқдорда берилувчи кишилар рўйхатининг энг бошида туришларида шубҳа йўқ!
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида икки ака-укалар бор эди. Бири Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳузурларига келиб, илм ўрганар эди. Иккинчиси ҳунармандлик қилиб, кун кўришар эди. Шу ҳунарманд илм ўрганувчи биродари устидан (у ҳам ишласин-да, қачонгача мен ишлайвераман? – деб), Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Балки сенга унинг сабаби (баракаси)дан мўл ризқ берилаётгандир?!” – дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Баҳодир БАҲРОМЖОН ўғли