Жиноят иши амнистияга асосан суднинг ажрими билан тугатилганда фуқаро контракт бўйича ҳарбий хизматга олиниши мумкинми?
🔰 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандида – жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъий назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса номзодга ўрганиш ва саралаш ўтказилишининг исталган босқичида контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга рад жавоби берилиши мумкинлиги кўрсатилган.
❇️ Бу ерда асосий шарт айблов ҳукмининг мавжудлиги ҳисобланади.
❗️Жиноят иши амнистияга асосан суднинг ажрими билан тугатилганда эса, айблов ҳукми чиқарилмайди ва шахс судланмаган ҳисобланади.
✅ Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
‼️ Юқоридагиларга кўра айтиш мумкинки, жиноят иши амнистияга асосан тугатилган ҳолатларда ушбу фуқарони контракт бўйича ҳарбий хизматга олиниши ноқонуний ҳисобланмайди (тақиқ мавжуд эмас).
Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot