HARBIY YURIST


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Мазкур канал ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб бориш ва уларнинг саволларига ҳуқуқий жиҳатдан жавоблар бериш учун ташкил этилган.
Мурожаат учун: @harbiy_yuristga_savol_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


ЎРҚ-1008 29.11.2024.doc
70.2Kb
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун

@Yurist_harbiy


Қонунчиликдаги янгиликлар ❗️

🔰 29.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1008-сон Қонун билан ҳарбий хизматчилар фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Қонунга мувофиқ, 2025 йил 3 январдан бошлаб, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ қуйидаги чекловлар белгиланиб, ҳарбий хизматчилар қуйидагиларга ҳақли эмаслиги назарда тутилди:
🔹ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта ҳарбий қисмда (айнан битта бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмаси) бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
🔹илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
🔹тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
🔹тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
🔹ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
🔹қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
🔹қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
🔹чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
🔹Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
🔹ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
🔹хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
🔹ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий қисми, бошқарув органи, муассасасининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;

🔹Интернет жаҳон ахборот тармоғига ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни, шунингдек ҳарбий қисм, бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмасига мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) жойлаштиришга, матбуот хизматлари томонидан чоп этилган материаллар бундан мустасно.
❗️Ушбу чекловларга риоя этмаганлик учун ҳарбий хизматчилар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни 29-моддаси "8-1"-бандига (ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этмаганда) мувофиқ, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилади.

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


❓Ҳарбий хизматчиларнинг ипотека кредити асосида квартира сотиб олишида тўлаб берилган дастлабки бадал қайси ҳолларда қайтарилиши лозим?

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уларнинг оила таркибидан қатъи назар уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан тўлаб берилади.
❗️Ушбу Низомнинг 22-бандида – Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар тегишли идоралар томонидан киритилган дастлабки бадал суммасини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарадилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно) деб белгиланган.
❇️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрь кунидаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандида эса қуйидаги шахслар назарда тутилган:
🔹ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳарбий хизматчилар (бунда, уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги олдинги иш жойлари бўйича меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади);
🔹ўн ва ундан ортиқ календарь йил хизмат қилган ва қуйидагиларга кўра ҳарбий хизматдан бўшатилиши лозим бўлган (бўшатилган) ҳарбий хизматчилар:
🔻ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида;
🔻штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки майиблик (яраланиш, жароҳат олиш) туфайли соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оиласи.
❗️ Ушбу санаб ўтилган тоифага кирмайдиган ҳарбий хизматчилар тўлаб берилган дастлабки бадал суммасини ўрнатилган тартибда қайтариши лозим.

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


❓Зарар етказган фуқаро вафот этган тақдирда зарар унинг меросхўрлари томонидан тўланиши лозимми?

🔰 Фуқаролик кодексининг 1011-моддасига кўра, фуқаро томонидан етказилган зарарни қоплаш мажбурияти унинг вафотидан кейин меросни қабул қилиб олган меросхўрларига ўтади.
❇️ Меросхўрлар жабрланувчининг олдида ўзларига мерос бўлиб ўтган мол-мулкнинг ҳақиқий қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Вориссиз мол-мулк ўзига ўтган давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳам ана шундай асосларда жавобгар бўлади.

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


квота.doc
50.0Kb
Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қуйидаги сабабларга кўра хизматдан бўшатилганда уларнинг фарзандларига квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериладими?
🔹ҳарбий хизматда (хизматда) бўлишнинг чегара ёшига етганлиги;
🔹саломатлиги ҳолатига кўра хизматга яроқсиз деб топилганлиги;
🔹штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат чора-тадбирлари сабабли.
🔹хизматни ўташ даврида ҳалок бўлганда (вафот этганда).

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


❗️Қонунчиликдаги янгилик!

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги даги ПФ-168-сон Фармонининг 5-бандига мувофиқ, илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларидан ташқари бошқа бюджет ташкилотларида фаолият юритаётган фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ходимларга қонунчиликда белгиланган ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги миқдорда қайта белгиланди:
🔹фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда уларга тенглаштирилган даражаларга) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 5 фоизи;
🔹фан доктори (DSc) илмий даражасига (ёки хорижий мамлакатларда унга тенглаштирилган даражага) эга бўлган ходимлар учун лавозим маошининг 10 фоизи.

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


Меҳнат_дафтарчаси_бўйича_мулоҳазалар.docx
30.0Kb
Ҳарбий хизматчиларга меҳнат дафтарчаси юритилиши лозимми?

Батафсил ушбу файлда

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


3568.pdf
1.6Mb
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


Аёл ҳарбий хизматчиларга оид нормалар ❗️

🔰Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда аёл ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги нормалар белгиланган:
🔹Аёллар ушбу Низомнинг 127-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда аёл ҳарбий хизматчилар эгаллаши мумкин бўлган вакант лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу лавозимларга контракт бўйича ҳарбий хизматга олинишлари мумкин (93-банд).
🔹Аёл ҳарбий хизматчилар тинчлик вақтида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган вазирликлар раҳбарларининг қўшма қарори билан белгиланадиган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида аёллар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ишлар рўйхатини инобатга олган ҳолда ҳарбий лавозимларга тайинланади (127-банди "е" кичик банди).
🔹Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш, болани парваришлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда таътил берилади. Бунда уларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қўшимча имтиёз, кафолат ва компенсациялар татбиқ этилади (280-банд).
🔹Бола (болаларни) асраб олган аёл ҳарбий хизматчига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ болани парваришлаш учун таътил берилади (281-банд).
🔹Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили пул таъминоти сақланган ҳолда, болани парваришлаш таътили эса пул таъминоти сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда берилади. Аёл ҳарбий хизматчиларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили уларнинг билдиргиси ва тегишли тиббий муассасаларнинг маълумотномаларига асосан берилади. Аёл ҳарбий хизматчилар болани парваришлаш учун берилган таътил муддати тугамасдан хизмат мажбуриятларини бажаришга киришиш ҳуқуқига эга (282-банд).
🔹Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари вақти оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ тўлаш, узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш, шунингдек иқлим шароити оғир бўлган жойларда хизмат қилганини ҳисобга олган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади.
Аёл ҳарбий хизматчиларнинг фарзанди уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун жами олти йилдан кўп бўлмаган таътилда бўлиш вақти оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби лавозимларидаги хизмат муддатига хизмат йиллари учун фоизли устама ҳақ тўлаш, шунингдек иқлим шароити оғир бўлган жойларда хизмат қилганини ҳисобга олмаган ҳолда пенсияни ҳисоблаш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади. Бунда уларга узлуксиз хизмати учун бир марталик пул мукофотини тўлаш учун хизмат муддати қўшиб ҳисобланмайди (283-банд).
🔹Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари навбатдаги таътил ҳисобига қўшилмайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки бевосита ундан кейин аёл ҳарбий хизматчиларга уларнинг хоҳишига кўра жорий йил учун навбатдаги таътил берилади (284-банд).
🔹Аёл ҳарбий хизматчилар касал болани парваришлаш учун тиббий муассасанинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган бутун давр учун маоши сақланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган муддат ва тартибда хизмат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади (286-банд).
🔹Ногиронлиги бўлган фарзандлари ёки болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бўлган аёл ҳарбий хизматчиларни ушбу фарзандлари ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар, шунингдек ўн тўрт ёшдан кичик фарзандлари бўлган ёлғиз оналар ва оталарни уларнинг розилигисиз ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан контракт бўйича ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатишга йўл қўйилмайди (312-банд).

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


Савол: Мен ҳарбий хизматни ўтаган жойимда хотинимни ишга жойлаштириш имкони бўлмади. Ушбу давр хотинимнинг иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкинми?

🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.
❇️ Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 64-бандига кўра:
🔹Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақти маълумотномалар билан тасдиқланади.
🔹Хизмат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўталган ҳолларда ушбу маълумотнома мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органи томонидан берилади, хизмат чет элда ўталган тақдирда эса — ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади.
❗️Таъкидлаш жоизки, ҳарбий хизматчининг хотини ишга жойлаша олмаган вақт давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида ҳисобга турган бўлиши лозим.
🔆 Юқоридагиларга кўра айтиш мумкинки, агарда ҳарбий хизматчининг хотини у билан бирга яшаган ҳудудда ишга жойлаша олмаган ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида ҳисобда турган бўлса, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органи томонидан берилган маълумотномага мувофиқ, унинг ишга жойлаша олмаган даври иш стажига қўшиб ҳисобланади (10 йилдан ошмаган даври).

Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy

Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot


Жиноят иши амнистияга асосан суднинг ажрими билан тугатилганда фуқаро контракт бўйича ҳарбий хизматга олиниши мумкинми?

🔰 Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 39-бандидажазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъий назар содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса номзодга ўрганиш ва саралаш ўтказилишининг исталган босқичида контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга рад жавоби берилиши мумкинлиги кўрсатилган.
❇️ Бу ерда асосий шарт айблов ҳукмининг мавжудлиги ҳисобланади.
❗️Жиноят иши амнистияга асосан суднинг ажрими билан тугатилганда эса, айблов ҳукми чиқарилмайди ва шахс судланмаган ҳисобланади.
✅ Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.
‼️ Юқоридагиларга кўра айтиш мумкинки, жиноят иши амнистияга асосан тугатилган ҳолатларда ушбу фуқарони контракт бўйича ҳарбий хизматга олиниши ноқонуний ҳисобланмайди (тақиқ мавжуд эмас).

Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


Маънавият нима?

🔰 Маънавият
– инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунча. У кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида „маъно“ сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ташқи ва ички олами мавжуд. Ташқи оламига унинг бўй-басти, кўриниши, кийиниши, хатти-ҳаракати ва бошқа киради. Ички олами эса унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Маънавият маърифат ва маданият билан боғлиқ. Маънавият одамларда тап-тайёр ҳолда вужудга келмайди. Унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш орқалигина эришилади. Маънавият қанчалик бойиб борса, жамият ва миллат шунчалик равнақ топади. Маънавиятли одам яшашдан мақсад нималигини аниқ билади, умрини мазмунли ўтказиш йўлини излаб топади, муомала қилиш маданиятини эгаллайди, ҳар бир масалага инсоф ва адолат нуқтайи назаридан ёндашади. Виждон нима, ёлғон ва рост нима, ор-номус нима, ҳалол ва ҳаром нима – буларнинг ҳаммасини бир-биридан ажрата олади, ҳаётда ёмонликка бошловчи хатти-ҳаракатлардан воз кечади, яхшиликка бошловчи амалларни бажаради. Қисқаси, маънавиятда инсон ҳаётининг мазмуни акс этади.

Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


Ҳарбий пенсионер вафот этганда дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига қанча миқдорда нафақа тўланади?

🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий (ходим) пенсионер вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
❇️ Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчига тўланади.
Асос:
🔹 "Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддаси.
🔹 04.07.2022 й.даги 354-сон ВМҚга 1-илованинг
216-банди.
🔹 04.07.2022 й.даги 354-сон ВМҚга 2-илованинг
34-банди.

Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


Гувоҳ жиноят иши бўйича кўрсатув беришдан бош тортиши мумкинми?

🔰Жиноят кодексининг 240-моддасига мувофиқ, терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов вақтида ёки судда гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
❇️ Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳлик кўрсатуви беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун, шунингдек гувоҳ ўзига қарши кўрсатув беришни рад этганда жавобгарликка тортилмайдилар.

@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарор (ПҚ-296-сон, 21.08.2024 й.) билан Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди

🔰Қарорга кўра,  Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“катта лейтенант” – 3 йил;
➖“капитан” – 4 йил;
➖“майор” – 5 йил;
➖“подполковник” – 6 йил”.

✅Шунингдек, Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“божхона хизмати катта лейтенанти” – 3 йил;
➖“божхона хизмати капитани” – 4 йил;
➖“божхона хизмати майори” – 5 йил;
➖“божхона хизмати подполковниги” – 6 йил”.

☑️Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“катта лейтенант” ҳарбий унвонида – 3 йил;
➖“капитан” ҳарбий унвонида – 4 йил;
➖“майор” ҳарбий унвонида – 5 йил;
➖“подполковник” ҳарбий унвонида – 6 йил”.

▶️ Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

➖“катта лейтенант” – 3 йил;
➖“капитан” – 4 йил;
➖“майор” – 5 йил;
➖“подполковник” – 6 йил”.

@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


Ҳарбий_хизматни_ўташ_тартибига_қарши_жиноятлар.ppt
4.9Mb
@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


❓Товар-транспорт юк хатлари 2024 йил 1 июлдан бошлаб электрон шаклда расмийлаштирилиши лозимми?

✏️ Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 декабрдаги 673-сон қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда расмийлаштирилиши лозимлиги белгиланган.
📘Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ:
🚚товар-транспорт юк хати юк жўнатувчи томонидан электрон шаклда шакллантирилиши шарт;
🚛юк ташиш қуйидаги тартибларда амалга оширилади:
1) юк жўнатувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
2) юк олувчи томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
3) экспедитор томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш;
4) юк ташиш шартномаси асосида юк ташиш хизматини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс томонидан ўз транспорт воситаси (ёки ижарага олинган транспорт воситаси) орқали ташиш.

❗️Юк хатларини электрон шаклда расмийлаштирмасдан ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўз
гартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristg
a_savol_bot


2.07.01-03 23.12.2009 (1).doc
2.4Mb
❗️ШНҚ 2.07.01-03 (Шаҳарсозлик. шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-бандига мувофиқ (24.01.2024 йилда киритилган қўшимчага асосан):
🔹 Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 30 м гача лойиҳаланилиши лозим.
🔹Агар бино ва иншоотлар баландлиги 30 м дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 м га узайтирилиши керак.
🔹Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 м масофада лойиҳаланиши зарур.

@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


Ота-она болаларига таълим-тарбия беришга мажбурми?

🔰 Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ:
🔹Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
🔹Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
🔹Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.
🔹Ота-она болаларининг қонунчиликда белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.

@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot


352 24.06.2024.doc
78.9Kb
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сон қарори
билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰Мазкур Низомда қуйидагилар назарда тутилган:
🔹тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби;
🔹ҳарбий-тиббий муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби;
🔹ҳарбий-тиббий муассасаларнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тартиби;
🔹тиббий ва санаторий-курорт таъминотини молиялаштириш тартиби.


@Yurist_harbiy

Саволлар ва қонунчилик
ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol
_bot

20 last posts shown.