⚡️Гаров мулки сотилмаса, банклар уни 25% арзон нархда ўзида қолдириши мумкин
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ва гаровдаги мол-мулк ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш жараёнларини соддалаштириш бўйича қонун кўриб чиқилди.
Унга кўра, гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганда ундан мол-мулки олиб қўйилса, давлат мусодара қилган мол-мулкдан банклар ўз талабларини қондира олади.
Бундан ташқари, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш белгиланди. Агар қарз қолдиғи гаров қийматининг 15% дан кам бўлса, мулкка ундирув қаратилмайди.
Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланади.
Гаровдаги мол-мулк сотилмаса, банк ёки бошқа кредитор уни аукцион савдолари ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич нархидан 25% паст баҳода ўзида қолдириши мумкин.
Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1
👉Yuridik Klinika