Posts filter


❗️ЭРКАКЛАР ҲАМ АЁЛЛАР ХАМ МУДДАТИДАН ИККИ ЙИЛ ОЛДИН ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ?

📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 14-моддасига кўра,

▪️ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.

✏️ Демак, штатига қисқартириш келган ҳодим муддатидан икки йил аввал пенсияга чиқиши мумкин, фақат бунинг учун у юқорида кўрсатилган ёшга ва иш стажига эга бўлиши хамда меҳнат органларида ишсиз деб эътироф этилган бўлиши керак.

✏️ Пенсия миқдорлари, ногиронлик пенсиясига чиқиш, пенсияга чиқиш вақтида иш стажининг архив базаларидан топилмаслик ҳолатлари бўйича  ва бошқа қўшимча саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиринг.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024 йилда тўланган контракт тўловини 12 фоизини айни вақтда қайтариб олиш мумкин

Талабалар тўлаган контракт суммасининг 12 фоизини қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу видеода ҳаттоки, уйдан чиқмасдан контракт тўловининг 12 фоизини қайтариб олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилган.

Аввал фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов бор эди. Ҳозирда фарзанди учун контракт тўлашда ёш чегараси олиб ташланган. Турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда эса бу чеклов сақлаб қолинган.

👉 Yuridik Klinika


❗️МАКТАБ ДИРЕКТОРИ ШАХСИЙ АДОВАТИ САБАБЛИ ҲОДИМИНИ ИШДАН БЎШАТА ОЛАДИМИ ?

⚡️Савол;

Мен мактабда ишлайман. Мактабимиз директори ўзини менга бўлган шахсий адовати туфайли мени ишдан бўшатиб юбормоқчи. Қонунчилик тарафлама шу тўғрими ?

⚡️Жавоб;
Меҳнат кодексининг 161-моддасига асосан,

➖ Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу моддада иш берувчи ўз хоҳишига кўра ҳодимни қандай ҳолларда лавозимидан озод қилиши мумкинлиги хам санаб ўтилган бўлиб, бироқ шахсий адоват масаласи санаб ўтилганлар қаторида кўрсатилмаган.

✏️ Хуллас, бу ҳолатда ўша директорнинг ҳаракати норматив томондан хам, мантиқий тарафдан хам, виждон томонлама хам тўғри эмас. Давлат муассасаси уни аммасини уйи эмаски харяктерига тўғри келган ҳодимни олиб қолиб, ёқмаганини ишдан бўшатгани. Бу масалада ҳуқуқи бузилаётган ҳодим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилишга ҳақли ва мазкур органлар ҳодим манфаатларини химоя қилиши шарт.

✏️ Меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ ва ноқонуний ишдан бўшатилганлик бўйича кимда эътирозли саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ СУДНИНГ ҚАРОРИНИ БАЖАРМАГАН ШАХСЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН!

⚡️САВОЛ;
Собиқ турмуш ўртоғим 5 йилдан буён 2 нафар вояга етмаган фарзандимга алимент тўламай келмоқда. У шу сабаб билан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 116-моддасида, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар мазкур кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Бунда болалар отада бўлса алимент тўлаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаётган она оналик ҳуқуқидан, агар болалар онада бўлса алимент тўлашдан бош тортаётган ота оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага берилади


Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚡️Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🏷 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;

🏷online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;

🏷 таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;

🏷 республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:

🔸тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;

🔸умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;

🔸ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;

🔸шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌БУ УСУЛДАН КЕЙИН АНИҚ ҚАРЗИНГИЗНИ УНДИРИБ ОЛАСИЗ

Иқтисодий процессуал кодексида даъвони таъминлаш деган тушунча бор. Сиз қарз ёки етказиб берган маҳсулотингиз ёхуд кўрсатган хизматингиз учун ҳақни ундириш бўйича судга даъво ариза билан бирга даъвони таъминлаш ҳақида ариза ҳам беринг.

Даъвони таъминлаш ҳақидаги аризанинг моҳияти шундан иборатки, агар сиз бундай ариза қилсангиз суд жавобгарнинг номидаги мулкларни хатлаб қўяди яъни у мулкларини бегоналаштира олмайди. Анироғи, сиз судга берганингизни билса-да, қарзини бермаслик мақсадида мулкларини бошқа шахс номига ўтказа олмайди.

Ушбу кодекснинг 94-моддасига асосан қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

2) жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

3) бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш;

4) даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;

5) мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш;

6) низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш;

7) низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш.

Кодекснинг 98-моддасига асосан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро этилади.

Фойдали маълумотни тадбиркор танишларга юбориб қўямиз.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


#Биласизми

📜Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:

🔹вақтинчалик меҳнат лаёқатини йўқотиш билан боғлиқ касаллик вақтида (шикастланишда);

🔹санаторий ва соғломлаштириш муассасаларида даволанганда;

🔹касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;

🔹карантинда;

🔹сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;

🔹меҳнат лаёқатини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❓ЎГЛИМ АЖРАШМАСДАН, БОШКАСИГА УЙЛАНТИРСАМ БУ‌ЛАДИМИ?

✍️Келинимнинг хурмачи қилиқларидан тўйиб кетдим, доим уйига кетиб қолаверади унинг устига бир иш қилмасдан телефон титкилаб ўтиради. Мана 20 кундирки онасининг уйига кетиб қайтиб келгани йўқ. Ўғлимни қўшнимнинг 18 га кирган қизига шаърий уйлантириб қўймоқчиман, домла ҳам гаплашиб қўйдим. Агар ўғлимни уйлантириб қўйсам хеч қандай жавобгарлиги йўқми?

👨‍💻ЖАВОБ.

Холажон қаранг, агарда Сиз ўғлингизни шаърий никох асосида уйлантириб қўйсангиз биринчидан, бу ишдан келинингиз хурсанд бўлмаслиги аниқ. Иккинчидан, бу иш учун худудийлик жихатидан ИИОга ариза билан мурожаат қилса уларнинг шаърий никохини ўқиган домлага Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47³-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий иш юритилиб, маьмурий жавобгарликка сабаб бу‌лади
Сизга шуни тавсия қиламанки, аввало ўғлингизни қайта уйлантиришни эмас, балки келинингиз билан бирга бахтли яшашига имкон яратиб берганингиз маъқул. Бордию буни имкони бўлмаса, қонуний никохидан суд қарори асосида ажратилганидан кейингина янги никох муносабатларига киришса хеч қандай қонунбузулиш ҳолатлари кузатилмайди.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

✔️ Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

🔍 Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

🟢 охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

🟢 ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

🟢 ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


📌АЛИМЕНТЧИЛАРНИНГ ДАРДИ

👉Кўпчилик алимент тўловчилар МИБ ижрочилари томонидан четга чиқишга таъқиқ қўйиб қўйилганидан норози бўлиб бизга мурожаат қилишади. Аксарият ҳолатларда МИБ томонидан тақиқ унинг қарзи бўлмаган тақдирда ҳам қўйилади. Бунинг ҳуқуқий асосларига бирма бир тўхталиб ўтамиз ва ижрочиларнинг харакатлари ҳуқуқий тартибини тушунтирамиз.

👆Оила кодексининг 145-моддасига асосан Алимент тўлаши шарт бўлган шахс доимий яшаш учун ёки уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга кетаётганида қонунга мувофиқ ўзи таъминот бериши лозим бўлган алимент олувчилар билан ушбу Кодекснинг 130—134-моддаларига асосан алимент тўлаш тўғрисида келишув тузиши шарт. Яъни алимент тўловчи 3 ойдан ортиқ муддатга чет элга чиқаётганда алимент тўлаш тўғрисида келишув тузади ва бу келишув нотариал тасдиқланиши шарт.

❓Шунда савол туғилади агар сафар 3 ойдан кам муддатга бўлса, масалан турли саёҳатларга, умра сафарларига ёки иш юзасидан бизнес учрашувларга борганда тартиб қандай бўлади? Бу вазиятда МИБ ходимининг таъқиқ қўйишга ваколати борми?

💥"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли экани белгиланган.

🧑‍✈️Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборилади.

🤦‍♂Аксарият ҳолатларда амалиётда алимент тўловчи шахснинг қарзи бўлмаса ҳам уларга тақиқ қўйиб қўйилади. Бу қанчалик асосли? юқоридаги моддага этибор қаратилса, " талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда" деб такидланмоқда бундан келиб чиқалики, ижрочи қарздорлиги бўлмаган шахсга нисбатан хорижга чиқишга таъқиқ қўйиши ноқонуний.

🤝✍🔖❓Мана шундай ҳолат вужудга келганда нима килиш керак?

Мазкур модданинг ўзида Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз МИБ ходимининг қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилган тақдирингизда суд ноқонуний чиқарилган ҳақиқий эмас деб топади .


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️МАШИНАМНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШИМ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ:
Мен машинамни 2022 йилда салондан янги олганман. Савол шуки, мен ўша машинамни қанча муддатда техник кўрикдан ўтказишим керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Президентнинг 28.06.2022 йил кунги ПҚ-298-сон қарорига кўра; 

➖ Жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сизни машинангизни ишлаб чиқарилган йили 2022 йил бўлса Сиз яна 8 йил, умумий ҳисобда ишлаб чиқарилганидан бошлаб 10 йил давомида транспорт воситангизни ихтиёрий равишда техник кўрикдан ўтказишингиз мумкин. Бу дегани манашу вақт давомида Сиз техник кўрик сабабли жарима деган нарсага дуч келмайсиз. Фақат ўзингизни ҳавфсизлигингиз нуқтаи назаридан буни ихтиёрий қилишингиз мумкин.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


🇺🇿Байрам муборак!

🇺🇿 Юртимиз тинчлиги учун мардонавор хизмат қилаётган мард ва жасур ўғлонларни байрам билан чин қалбдан табриклайман!

Сизлар борлигингиз учун кўнгилларимиз хотиржам, тунларимиз эса осуда. Раҳмат Сизларга!



👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️МАШИНА МИНИБ ЮРГАНЛАРНИНГ БОЛАЛАРИГА БОЛА ПУЛИ БЕРИЛМАЙДИМИ ?

⚡️САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Автомашинаси бошқа одамни номида бўлганлар хам энди бола пули ололмайдими ?

⚡️ЖАВОБ;
Энди эмас, 2024 йилнинг март ойидан бери ушбу тартиб амалда ишлаб келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан 654-сон қарори асосида тасдиқланган Низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилган.

➖ Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

✏️ Яъни, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб машина миниб юрганларнинг болаларига болалар нафақаси берилмайди. Миниб юрган автомашинангиз кимни номида эканлиги эса қизиқ эмас..


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️3 МАРТА ХУЖЖАТ ТОПШИРДИМ, ЛЕКИН МЕНГА БОЛА ПУЛИ ЧИҚМАЯПТИ..

⚡️САВОЛ:

Мен икки нафар фарзандимга бола пули олиш учун уч марта хужжат топширдим, лекин менга болалар нафақаси берилмаяпти. Фарзандларим каттаси 7 ёш кичиги 4 ёшда. Эр-хотин хар иккимиз хам ишсизмиз. Нима учун бизга болалар нафақаси берилмаётган бўлиши мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Аввало болалар нафақасини олиш учун уч марта мурожаат қилган бўлсангиз Сизга нима сабабдан болалар нафақаси берилмаслигини сабаби кўрсатилган ҳолда телефонингизга СМС хабари келган бўлиши керак эди. Балки телефон рақамингиз билан боғлиқ муаммо сабаб Сизга СМС келмагандир. Майли, айнан саволингиз бўйича жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

✏️ Сиз саволингизда эр-хотин ҳар иккимиз хам ишсизмиз деб айтяпсиз. Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, болалар нафақаси олиш учун мурожаат қилган оилада расмий давромадга эга бўлмаган шахс бўлса (Айрим истиснолардан ташқари) ўша оилага болалар нафақаси берилмаслиги кўрсатилган. Агар кичик фарзандингиз 3 ёшдан катта бўлмаганида бундай талаб Сизни ўзингизга нисбатан тааллуқли бўлмас эди, бироқ, ҳар икки фарзандингиз хам 3 ёшдан катта бўлганлиги сабабли эр-хотин ҳар иккингизга хам бу норма бирдек амал қилади. Яъни, болалар нафақаси учун топширган аризангиз ўрганилаётган вақтда Сизлар расмий даромадга эга эмасликларинг (Бирор жойда расман ишламасликларинг) учун аризангиз рад қилинаверади. Катта эҳтимол билан Сизларга манашу сабаб билан болалар нафақасига топширган аризангиз рад қилиняпти.

✏️ Болалар нафақаси тайинланиши бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 1 500 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Ҳукуматнинг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарорига иккинчи илова қилиб келтирилган Низомга асосан,

➖ «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1 500 000)гача миқдорда тўлаб берилади.

❗️Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.

❗️Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга асос бўлмайди.

✏️ Ушбу бир марталик ёрдам пулини олиш бўйича ҳуқуқий томонлама кимда муаммоли саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳош, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) ➖ Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) ➖ Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) ➖ Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) ➖ Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️16 ёшга тўлган шахс ўз ФИО-сини ўзи ўзгартириши мумкин!

📃 Оила кодексининг 226-моддасига асосан,

➖ Фамилияни, исмни ва отанинг исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан, ушбу шахснинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдан қатъи назар, кўриб чиқилади.

✅ Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.

❗️Агар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этса рад этилганлик ҳолати бўйича манфаатдор шахс судга шикоят билдириш ҳуқуқига эга.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


❗️1 ВА 2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ҲОДИМЛАР УЧУН ИШ ВАҚТИ ҲАФТАСИГА 36 СОАТДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

📄 Меҳнат кодексининг 427-моддасига асосан,

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб

✅ Шунингдек, улар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин 6 кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак.


Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika


⚡️Хусусий боғча ва мактаблар учун мақсадли имтиёзлар

🔴2030-йил 1-январгача:

Хусусий боғча ва мактаблар барча солиқлар ва йиғимлардан озод қилингин.

❗️Ижтимоий солиқдан ташқари

Имтиёзлар натижасида бўшайдиган маблағлар қуйидагиларда фойдаланиши керак:

🫥замонавий ўқув қўлланмалари билан жиҳозлаш;
🫥зарур товарлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш;
🫥бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш;
🫥шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул таълим хизматларини кўрсатиш учун.

👉Солиқ кодексининг 483-моддаси 64-қисми

🔂Хусусий боғча ва мактабларда фаолият юритаётган чет эл ўқитувчилар ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан озод қилинган.

👉Солиқ кодекси 483-моддаси 67 - 68-қисмлари

Мурожаат учун:👇
@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
              Yuridik Klinika

20 last posts shown.