Йигит ва қизлар биргаликда зиёфат қилиб ўтириши
12:35 / 03.03.2014 | IBROHIM1996 | 1783
Ёшим 18 да. Ҳудо ҳоҳласа синфдошлар билан биргаликда сумалак қилиш ниятидамиз. Аммо отам менга руҳсат бермоқчи эмаслар. Сабаби, “энди сизлар вояга етдингиз, биргаликда ўтиришингиз маъқул эмас. Бундан ташқари бирор йигит ёки қиз номаъқул бирор ҳаракат қилиши ёки шуни ҳаёлига келтирган бўлиши мумкин. Шунда улар билан бир даврада бўлганинг учун сен ҳам гуноҳкор бўласан” деяптилар. Лекин мен алҳамдулиллаҳ бундай ўй ҳаёллардан йироқман ва синфдошларим орасида ҳам бундайлар йўқлигига ишонаман, валлоҳу аълам. Айтингчи, йигит ва қизлар биргаликда йиғилиб ўтиришимиз мумкими? Шариатимизда бунга таъқиқ йўқми? Жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бундай қилиш мумкин эмас. Қизлар алоҳида, йигитлар алоҳида ўтирсинлар. Ҳозирги ноқулайликларнинг барчаси шунга ўхшаш нарсалардан чиқади
©https://savollar.islom.uz/s/24118
✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok