Yorqinjon domla rohimahulloh


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🔴Устоз 16.06.2021 куни бу Дунёни тарк этдилар.
Бу саҳифа Ёрқинжон домлани мухлислари томонидан холис илм учун очилди.
✅Manbaalar: (YouTube)
©️Ziyolilar Uz / ©️ Xatim Tv / ©️Siyrat Tv
"Kanal admin tomonidan yurg'aziladi"
🔹Admin: @abu_Mustoofa

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Oz qoldi....🌙


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Yorqinjon domla rohimahulloh
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шариатда одобнинг меъзони

©️ t.me/yorqinjonfozil


👇👇👇
t.me/Yorqinjondomla_rohimahulloh


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ayriliq

Egasining janozasiga qatnashgan ot.
Qalbga tegadigan manzara.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
تلاوة ملؤها السكينة من سورة النساء للشيخ د. بندر بليلة | فجر الأحد 10-8-1446هـ

Niso surasidan
🕋Haramayn imomlaridan Shayx Bandar Baliyla


Forward from: Yorqinjon domla rohimahulloh
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аллохни кандай макталади, улугланади

©️ t.me/yorqinjonfozil


👇👇👇
t.me/Yorqinjondomla_rohimahulloh


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
الشيخ محمد الامام حسين
سورة الفاتحة

Shayx Muhammad Imom Husayn - Fotiha surasi


Forward from: Yorqinjon domla rohimahulloh
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Намозда сафда кандай турилади

©️ t.me/yorqinjonfozil


👇👇👇
t.me/Yorqinjondomla_rohimahulloh


#audio

🎙Yorqinjon domla rohimahulloh

✨Ibn Atoulloh Iskandariy (Sakandariy)


00:01:45 Fors shoiri
00:03:33 Dunyo g'am, alam
00:06:50 Qurbaqa
00:14:16 Sabrning moddasi
00:16:15 Baqara surasi | Imtihon
00:20:55 Mulk surasi
00:32:12 Dunyodan zerikish
00:36:00 Dunyoning matosi
00:37:40 Sa'diy rahmatullohi alayh
00:42:30 Kambag'al "dunyo"
00:44:20 Mo'min bilan kofir farqi
00:51:17 Mo'minning ishi
00:57:42 Bilishimiz kerak bo'lgan narsa
01:07:55 Duo

©️T.me /yorqinjondomlauz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


Китоб ёзишга ундаган хасталик

Отам ҳали сафар чарчоғи ва машаққатли йўллар толиқишидан қутилиб, ўзларига келмай туриб, жуда қаттиқ хасталик гирдобига тушиб қолдилар. Бу иллат у кишини узоқ муддат тўшакка михлаб қўйди. Хасталиклари асносидаги бор ғамлари, ўлим ўз чохига тортсаю, ортларида қолаётган бу гўдаклари жаҳолат гуллаган ва дин, ҳамда ахлоқ тушунчаларидан узоқ бу қишлоқда тарбия, таълим ва таҳзибга муҳтож ҳолда ўсишидан хавфга тушиш эди.

Хасталик чекиниб, тузалишга қайтганларида асосий мақсадлари ва бор ташвишлари бу кичик ўғилларига ўзлари айтмоқчи бўлган насиҳат ва тавсияларни тўплаб китоб қилиш бўлди. Мақсадлари бу китоб билан фарзандлари дунёга кўзини очса, ҳаёт билан муомала қилишни бошласа. Бу ташвишнинг боиси хасталик яна қайтишидан ва бу сафар қайтиб кетмаслигидан қўрқиш эди. Ёлғиз ўғиллари у билан тарбия топишини хоҳлаган тарбиявий асослар китобини ёзиш насиб қилиши отамга тасалли берар, агар ажаллари етиб, у ўзлари билан фарзандлари ўртасини ажратса, ўғил бу китоб асосида тарбия топса, деган илинж турарди.
Кейин гапириб беришларича, отам тарбиявий тавсия ва насиҳатларини ёзишга амалда киришадилар. У гўдак улғайиб, тўғрисида отасининг ўрнига бу китобни кўрсин, уни ўқиб таъсирлансин ва ўзига фойда олсин деган, деган умидда ҳали ақлини танимаган ёш гўдакларига хитоб қиладилар. Отам бу ишни Аллоҳга ҳамд бўлсин, муваффақиятли тугалладилар. Ўғилларига айтмоқчи бўлган ҳамма нарсани буюрувчи, қизиқтирувчи, огоҳлантирувчи ва насиҳатгўй бўлиб ёздилар. Ўз қўллари билан ёзганлари кичик бир китобча бўлди. Сўнг бундан кейин Аллоҳ у кишини фарзандалари учун қолдириб марҳамат этди. Ўғил улғайди, ақлини таниди. Отаси унга бу тавсияларини ёзишга ундаган хасталиги қиссасини ҳикоя қилиб берди. Фарзанд эса отасининг ўзидан қўли билан ёзганларини таълим олди. Шунингдек унга шарҳ, тафсилот ва баённи ҳам қўшиб олди. Сўнг отам раҳимаҳуллоҳ менга хос ёзилган бу насиҳат ва тавсияларга ўша миқдорда қўшимча қилдилар ва уни ҳамма одамларга хитоб қилинган умумий насиҳатлар кўринишига келтирдилар. Ундан кейин китобча шаклида чоп ҳам қилинди. Шояд янги, ўзига хос услубда нашрдан чиқса...
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима | 1-қисм | 2-қисм | 3-қисм | 4-қисм
Давоми келгуси сонларда...

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (5-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Байтул-ҳаромга ҳаж сафари

Туғилганимга бир йил бўлмай, отамнинг ҳажга ва саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига бўлган шавқлари жўш ура бошлади. Анча вақтли тайёргарлик кўра бошладилар. Бутан оролидан ҳажга бориб келиш беш ойдан кам вақтни олмасди. Ҳожи бу масофани кема ва туяда босиб ўтиш керак эди. Онамнинг ўтинишлари, бу муддат олдиларида қолиш ҳақидаги ва янги туғилган яккаю-ягона фарзандларининг келажагини махфий қадар қаршисида қолдирмасликни сўраб қилган илтимосларига қарамай, отамнинг Байтуллоҳга ҳаж маносикларини қилишга бўлган рағбатлари ўша йили амалга ошганди.
Маълум бўлишича сафар жудаям машаққатли бўлган. Отам бошларидан ўтказган қийинчиликлардан бири, у кишини Маккагача обориб қўйишга келишган ва келишилган маблағни олдиндан олган туякаш Маккага анча узоқ масофада туяси билан қочиб кетган. Қолган масофани отам пиёда босиб ўтишга мажбур бўлганлар. Лекин отам бу хабарни бизга ҳикоя қилиб бераётган пайтда, бошларига тушган ишлардан розилик ва саодатларини изҳор этган ҳолда сўзлардилар. Зотан, у киши Маккий ҳарамдан Байтуллоҳга қадар пиёда кириб боришни орзу қилган эканлар! Шундан: “Аллоҳ таоло ўзимнинг ихтиёримсиз ва режамсиз орзуимга эриштириш билан мени икром қилди!”, дердилар.
Ҳаж маносикларини адо қилиш асносида ёки кейин (аниғини эслолмадим) отам тушларида бир ёшга етмаган гўдакларининг вафот этганини кўрадилар. Уйғонганларида у киши кўрган тушларидан қаттиқ мутаассир бўладилар. Хаёлларидан бу рост тушлардан, деган фикр ўтади ва олдинги акалари каби бу боламни ҳам ўлим бағрига олибдида, деб ўйлайдилар. Ҳолат ғамга ботиради ва қаттиқ маҳзун бўладилар. Хаёлларида ўзим келган ватанимни, бола-чақамни тарк этишим ва Макка ё Мадинада қолишим керак, деган фикр пайдо бўлади. Бу хаёл азму қарорга айланаёзади. Лекин Аллоҳ азза ва жалла отамни тушларининг васвасасидан Ўзи қутқаради ва вужудларини эгаллаган фикру хаёлдан холи қилади. Ҳажлари ва зиёратларини тугатиб ватан сари йўналадилар.
Йўлда бор юклари, жумладан қариндошу дўстларга олинган совға-саломлар йўқолиб қолади. Юклар адашиб Ҳиндга сузадиган бошқа кемага юклаворилади. Отам қишлоқлари Жилкага эсон-омон қайтадилар. Гўдакларини саломат, ҳамма ишнинг жойида эканини кўрадилар. Лекин беш ой кетиб, аҳлу ва ақрабога бирор нарса олмай қайтадилар..


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Ажойиб маълумотлардан бири:

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди?!

Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди.

Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач, қуйидаги нарсани кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб нуқсонлардан покдир.

«Парвардигоримиз барча нарсага ўз ҳилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир».
(Тоҳа сураси, 50 оят)

Карим Бахриев

@MubashshirAhmad


Forward from: arabic.uz (hikmatlar)
12410. Истиқоматда бўлиш ёки тадаййун-динни тутиш соқол ўстириш ёки ҳижобнинг ўзигина эмас. Балки,

Истиқомат: Одамлар бўҳтонлар қилаётганида сукут сақлашингдир.
Истиқомат: Одамлар (ҳаромга) қараётганида кўзингни тийишингдир.
Истиқомат: Холи хилватда ҳам Аллоҳга осийлик қилмаслигингдир.
Истиқомат: Тилингни ёлғондан тийишингдир.
Истиқомат: Ота-онага яхшилик қилиш ва қариндошлар билан алоқани ушлашдир.
Истиқомат: Ҳусни хулқдир.
Истиқомат: Қуръонга амал қилишдир.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#audio

🎙Yorqinjon domla rohimahulloh

‼️Munofiqlar

00:01:40 Ga'zot va Sariya
00:03:00 Munofiqlar
00:08:53 Quduq oldida
00:15:00 Munofiqlarning tarqatgan gaplari
00:23:09 Munofiqning janozasi
00:23:55 Ashraf Ali Tahonaviy (payg'ambarim)
00:29:00 Benamoz
00:39:00 Haqiqiy baxt saodat
00:40:45 Pul muomalasi
00:41:13 Sudxo'rlik 72-navi
00:46:25 Maymunga ham jon qimmat


©️T.me /yorqinjondomlauz

✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


Оилавий ҳаётга қадам қўйиш

Отамнинг уйланишлари мазкур урушга чиқишларидан олдин бўлганми ё қайтганларидан кейинми, билмайман. Муҳими, ана шу вақтларда бўйдоқликдан оилавий ҳаётга ўтганлар. Бунда кариндошларидан бир қизга уйланган бўлиб, у менинг онам Манжи хоним эдилар.
Совчилик ва тўй хабарларидан жуда кам хабарим бор. Лекин онам отамнинг ёшликларидаги кўринишлари ва ажойибликлари ҳақида менга гапириб берардилар. Онамнинг ҳайратларини оширган нарса, отамнинг тўй арафасидаги алоҳида диний қизиқишлари эди. У киши розилик ва ҳавас масдари эдилар. Қўшни ҳовлидаги майдончада Қуръон ўқиб, ёдлаганларини такрорлаб узоқ ўтиришларидан онам ҳайратга тушардилар.
Нима бўлганда ҳам оилавий ҳаётлари камчиликдан холи бўлмаган. Отам раҳимаҳуллоҳ бор эҳтимомларини илм, таълим ва талабаларнинг ҳолидан хабардор бўлишга қаратгандилар. Курдлардаги таълим низоми турли ҳалқаларга асосланган бўлишини олдин айтиб ўтгандим. Бу ҳалқаларда талабалар жамоаси навбат билан айланиб турар, баъзида ҳалқада бир дона талаба ҳам бўлиши мумкин эди.
Отамнинг хаёлларини банда этган ва онамни қўрқитган нарса туғилган болаларининг турмаслиги бўлган. Болалари туғилишидан оз ўтмай ўлим уни бағирларидан юлиб кетарди. Уларнинг охирги болалари туғилганда, (бу воқеа никоҳдан кейин қанча вақт ўтиб бўлган, билмайман, ушбу сатрлар муаллифи ўша бола бўлган) отам уни олиб шайхларидан бирининг олдига олиб боради. Бу шайхни отам жуда қаттиқ ҳурмат қилар ва солиҳлигига эътиқодлари кучли эди. Бу зот шайх Сайдо номи билан машҳур шайх Саид эдилар. У зот мени дуо қилиб, танглайимни кўтардилар. Отамдан менга исм қўйишни сўраганларида, отам Муҳаммад Саид деб ном қўйдилар, онам эса Муҳаммад Фузайл қўйишни истардилар.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима | 1-қисм | 2-қисм | 3-қисм
Давоми келгуси сонларда...

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (4-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биринчи жаҳон уруши ва отамнинг ундаги иштироклари

1914-йили Биринчи жаҳон уруши бошланганда отам талаби илм сафарларидан қайтиб, ота юртлари Жилка қишлоғида муқим яшай бошлагандилар. Ўша пайт қишлоқ масжидида имом ва масжид қошидаги мадрасада талабаларга шаръий илмлар берадиган мударрис сифатида фаолият олиб бордилар.
Учқуни оловга айланаётган бу уруш ва охирги нафасларини олаётган ислом халифалигига барҳам беришни мақсад қилган бу ҳарб ҳақида отам узоқ ўйга чўмдилар. Мулоҳаза қилиб кўрсалар, жабҳалари кўп бўлиб, хатолари турлича эсада бу урушнинг энг катта хатари ислом оламига қаратилган эди. Бу хатар Русия томонидан бўлиб, у ислом давлатининг катта бўлагини ютиб юбормоқчи ва ўзининг императорлик салтанатини ўша ерларгача ёймоқчи эди. Мусулмонлар турли ўлкаларда бўлсаларда, ислом ислом ва мусулмон мамлакатларнинг ҳимояси учун умумий сафарбарликни вожиб этадиган бу ҳолат, у кишининг урушга қатнашиш лозимлигига берган қарорларига янада далда бўлди.
Кўп ўтмай отам бу урушга мужоҳид сифатида кирдилар. Аскарликнинг ҳамма сарф- ҳаражатларини ўзлари зиммаларига олдилар. Яқин машқ жамлоқларидан бирида тез ва юзаки тайёргарликдан ўтиб, ўз бўлинмалари билан Ван, Битлис ва Қора денгиз минтақаларига яқин Русиянинг чегаралари томон йўлга тушдилар.
Отамнинг бу урушдаги иштироклари ўзларининг айтишларича, муваффақиятсиз ва бешафқат бўлди. Менга шундай дегандилар: “Менинг бу урушга чиқишим, Аллоҳ унга ажр берадиган жиҳодий амални рўёбга чиқаради, деб ўйлагандим. Лекин бунинг ўрнига ўзимни энг муҳим вожибот ва ибодат асосларида қусурга йўл қўйишга мубтало кўрдим. Бизга масъул зобит менинг намоз ўқишимдан асаби бузиларди. Бир неча маротаба у мени диннинг асосий устуни бўлган ибодат – намоздан тўсишга ҳаракат қилди. Бу қилиғи мени унга қуйидагиларни айтишга мажбур қилди: “Мен сизнинг бўлинмангизда вазифадор аскар эмасман. Мен бу жиҳодий мажбуриятини бажаришга кўнгилли бўлган ва бунинг ҳаражатини ўзи кўтарган кишиман. Бунда бирортангизнинг миннатдорчилигингиз керакмас, мен Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини истайман. Шундай бўлгач, сизлар билан бу жойларга келишга фақатгина Унинг розилиги ундаган Аллоҳнинг амрларини бажиришимдан тўсишга сизнинг қандай ҳаққингиз бор?!”.
У киши менга аскар ва зобитлардан кўпи истиқоматдан узоқ, ҳамда гуноҳлар, баъзида эса фаҳш ишларга бўғзигача кўмилган кишилар эди, деб таърифлардилар. Бир марта уларнинг биридан: “Аллоҳ томонидан сенга юборилган пайғамбарининг исми нима?”, деб сўрасам, билмаганди, дегандилар.
Отамнинг бу урушда кўнгилли қанча муддат қатнашганларини билмайман. Лекин билганим, бу урушдан жуда қаттиқ умидсизликка тушганлар ва ислом халифалиги емирилишга қараб кетаётганига амин бўлганлар. Бунинг сабаби бор эътибор тўғри йўлда истиқомат ва гўзал хулқлар билан зийнатланиш у ёқда турсин, ҳатто умматнинг ҳимоя қўрғонларини ташкил қилиш ҳам бўлмаган.
Урушдаги шафқатсизликка келсак, отам роҳимаҳуллоҳ уни шундай ҳикоя қиладилар: “Бизни қиш қаттиғида Ван ва Битлисга жўнатишди. Қўшин бизга қишнинг шиддати ва устма-уст ёққан қорнинг аёзидан сақланиш учун етарли миқдорда, балки етмас миқдорда ҳам кийим билан ёрдам бермади. Мен туну кун ёлғиз оғир тўнимга ишонишим мумкин эди. Лекин айрим кунлари уни мендан ҳам кўра заруратга тушганларга бериб туришимга тўғри келарди. Узоқ вақтдан бери безовта қилаётган ревматизм касаллигини мен ўша қаттиқ совуқ ва аёзли кунларда орттририб олганман”.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#video

Yorqinjon domla rohimahulloh

Imom shahid Ramazon Butiy rohimahullohning "Bu Mening Otamdir" kitobidan har xil voqealarni tarjima qilib so'zlab berganlar


Mavzuning 2-qismi Pokistonlik olim Mufti Taqiy Usmoniy va U Zotning Otalari Mufti Shafi' Usmoniy rohimahulloh haqlarida

©️Xatim TV

✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


Ikkala sur'atdagi chap tomondagi inson bu ana shu kitobni yozayotgan muallif - Imom shahid Ramazon Butiy rohimahulloh va ikkala sur'atdagi o'ng tomondagi inson Ramazon Butiy rohimahullohning otalari, ya'ni kitob U Zot haqida yozilayotgan Shayxning padari Shayx...


​​БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (3-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Тузалмас дард ва ажиб туш

Отам раҳимаҳуллоҳ ҳаётларининг бу босқичида тузалмас дардга йўлиқдилар. Бу дард у кишини ўлим остонасига яқинлаштирди. Фикримча бу сувчечак касаллиги бўлган. Бу дардга неча ёшларида йўлиққанларини эслолмайман, лекин йигирмадан ошмаганлари аниқ эди. Отам раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Мана шу касаллик кучайган пайтда ўлим фариштасини ўз кўзим билан кўрганман!”. Бизга бир неча маротаба айтиб берган ва мажлисларида тез-тез бўлиб турадиган дўсту ёрлари ҳам эшитишган бу ажиб хабарни сизларга ривоят қилиб бераман:
Отам раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Касалим зўрайиб уйдагилар тузалишимдан умидларини узишди. Қариндошлар ва кўргани келганлар атрофимда, мен эса тўшакда ётгандим. Бир вақт хонага ҳайбатли бир киши ва ортидан хизматкори ё ёрдамчисига ўхшаган яна бошқа киши кириб келишди. Мен бу кишини солиҳ ва фазилатли ўйлаб, қўлидан ўпиш учун ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Лекин у киши: “Бизнинг мақсадимиз сен эмас, балки қўшнинг Ёсинни излаб келдик”, дея ортга қайтди. Улар кўзимдан ғойиб бўлишганда, ўтирганлар менга: “Сенга нима ташланди? Нима нарса сени ерни ўпмоққа мажбурлади?”, дейишди. Мен: “Ерни ўпганим йўқ, олдимизга кирган шайхнинг қўлини ўпишга ҳаракат қилдим холос. Лекин у қўшнимиз Ёсинни мақсад қилганини айтиб, ортига қайтди”, дея жавоб қилдим.
Улар шунда: “Ёсин ҳозир вафот этди, кўтарилган овоз мана унинг ҳовлисидан чиқяпти”, дея қичқирворишди”. (Ёсин сувчечак билан оғриган ён қўшнимиз эди).
Отам айтадилар: “Бу ҳайбатли шайх яна бир марта олдимга келди. Унинг ёнида бошқа киши бўлиб, елкасига ҳайвонинг терисига ўхшаган нарса ташлаб олганди. Бу сафар у мен томон йўналиб, мени қўли билан маҳкам ушлади. Қаттиқ қўрқиб кетдим, отамни ёрдамга чақириб қичқирдим. Қарасам отам мени ундан ҳимоя қилиш учун ўзига тортяпти... Сўнг бу икки киши кўздан ғойиб бўлишди. Қарасам атрофимдаги одамлар аҳволимдан даҳшатга тушишган. Улардан бири мендан: “Ҳозир нимага йўлиқдинг”, деб сўради. Мен кўрганларимни гапириб бердим. Шунда билдимки, отам менинг чинқириғимни эшитган ва қўрқинчимни кўрган пайтда шундай назр қилибди: “Агар Аллоҳ бу боламга шифо берса, қўйларимдан шунчасини садақа қиламан”. Аллоҳ у кишини икром қилиб, бедаво бу касалликдан отамга шифо берди.
Биринчи марта бу қиссани айтиб берганида, отамдан шундай деб сўраганимни эслайман: “Ўлим фариштасининг келиши ажал етганининг далилику. Агар ажал келса, унинг кечикишига на назр фойда қилади ва на дуо!” Отам менга шундай дегандилар: “Аллоҳнинг илмида собит ажал ҳали келмаган эди. Лекин ўлим фариштасининг менга келиши ва кўзимга кўринишини, Аллоҳ кўнглимда ўлим маъносининг мустаҳкамланиши учун сабаб ва ҳаётимнинг ҳар лаҳзасида унга тайёргарлик кўришимга боис қилган кўринади. Ажал иккита бўлади. Ўзгармас ажал ва муаллақ ажал. Ўзгармасини Аллоҳдан ўзга билмайди. Муаллақ ажал эса, Аллоҳ хоҳлаган сабабга кўра ўзгариш ва алмашишга қобилдир. Бундай ажални Аллоҳ хос бандаларига билдириши мумкиндир”.
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Муқаддима | 1-қисм | 2-қисм
Давоми келгуси сонларда...

ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

✅ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРИМИЗ:👇
Telegram | Instagram | TikTok


Forward from: Mubaşşir Ahmad
ҲАМАС эътирофи:

"Жазоир, Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Африка, Ўзбекистон ва Испанияга Ғазодаги мазлумларнинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашда адолатли позицияни эгаллаган барча давлатларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз."

© Gorizont

@MubashshirAhmad

20 last posts shown.