БИР КУНДА НЕЧА СОАТ УХЛАШ ЛОЗИМ?
Уйқу йўналишидаги тадқиқотлардан маълум бўлишича, тўйиб ухламаслик миянинг етарлича дам олмаслигига ва фикрлаш қобилиятининг сустлашиши ҳамда хотиранинг пасайишига олиб келар экан.
Кўпчилигимиз инсон бир суткада 7-8 соат ухлаши лозим деган фикрни эшитганмиз. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки сал кўпроқ ёки камроқ ухлаш керакдир? Болалар, ўсмирлар қанча вақт ухлашлари лозим? Бу саволларга 25 йилдан буён уйқу бўйича тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланувчи Америка миллий туш жамғармаси (National Sleep Foundation, USA)нинг тадқиқотларидан жавоб олиш мумкин.
18 нафар тадқиқотчидан иборат гуруҳ уйқу бўйича 300дан ортиқ илмий ишларни ўрганиб чиқди ва ўз хулосасини берди.
Кутилганидек, инсоннинг ёши қанчалик кичик бўлса, организм етарлича дам олиши учун шунчалик кўпроқ ухлаши даркор экан. Буни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин.
Чақалоқлар (0–3 ой) 14–17 соат
Гўдаклар (4–11 ой) 12–15
Кичкинтойлар (1–2 ёш) 11–14
Боғча ёшидагилар (3–5 ёш) 10–13
Мактаб ёшидагилар (6–13 ёш) 9–11
Ўсмирлар (14–17 ёш) 8–10
Ёшлар (18–25 ёш) 7–9
Катталар (26–64 ёш) 7–9
Қариялар (65 ёшдан катталар) 7–8
Олимларнинг таъкидлашларича, кўп ухлаш ҳам зарарли экан. Демак, меъёрида ухласангиз, куннинг қолган вақтини тетик ва бардам ҳолда ўтказасиз ва ишингиз унумли бўлади...
https://t.me/+0f-ggkpwBCE0MWY6