Forward from: 𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻
ОДАМЛАР КОСМОСГА УЧАЯБДИ. БИЗНИКИЛАР ТАҲОРАТНИ ЎРГАНИШАЯБДИ!
Ассалому алайкум, қадрли ўқирманлар!
Расмни кўриб "Бу Баҳодиржон нафақат ақлан полвон, балки жисмонан ҳам полвон эканку. 2,5 метр узунликдаги, энига 50 см бўлган темир камида 70 кило бўлса керак. Кўрдим демай кўтариб турибди" деб юбордингизми? Шошмай туринг. Ҳозир тушунтириб бераман!
Ишхонамизнинг кириш эшиги олдида, бир Япон компанияси, ана шу темирни реклама қилиб туришган экан. Бир чиройли "Пучина-пучун" Япон қизи, стюардесса кийимида, менга қараб: "Келинг, шу темирни кўтариб кўринг" деди. Кўнглим бўшмасми, аёлларга йўқ деёлмайман. Айниқса, чиройли аёллар бўлишса, вапшим йўқ деёлмайман)) Шартта, енгимни шимариб, 16 ботмонлик камонни ё, отам деб кўтарган Алпомишдек кўтарсам, бу матоҳ бизни уйдаги пар ёстиқдан ҳам енгил экан😁🤦♂️
Бу нарса самолёт ясашда ишлатиладиган матоҳ экан. Японлар дунёдаги энг енгилидан ҳам енгилини кашф қилишибди. Ва сотувга чиқариб реклама қилишаябди экан! Бу Японлар жуда ақлли халқ-да.
Ўтган ҳафта Японларнинг TOYOTA компанияси учадиган машиналарни яратишиб, оммага эълон қилди. Ҳамма Япон каналларида шов ва шув бўлиб кетди. Дахшат а?
"Японлар машиналарни учириб юборган бир пайтда, Ғарб космосга учаётган бир пайтда, бизникилар қандай таҳорат қилинади деб юришибди" деб битта-иккита инкубатор миялар гап тарқатиб юришади. У инкубаторлар майли-куя, битта-иккита зиёлиларимиздан ҳам шу гапни эшитиб хафа бўлдим. ХУРМАТЛИ ШУ ГАПНИ ГАПИРАЁТГАНЛАР! Зиёлилар, олимлар, тизимдагилар қилиши керак бўлган кашфиётлар-у, ривонланишларни оддий халқни бўйнига юкламанг. Келинг, бугунги мақоламизни ўшаларни аргументларини парчалашга бағишлаймиз. Япон жамиятида, Япон компанияларида кўриб, кузатиб аниқ айта оламанки, БИЗДАГИ ЭНГ ҚОЛОҚ ОДАМ ҲАМ ЯПОНЛАРНИ АКСАРИЯТИДАН АҚЛЛИРОҚ.
Япониядаги ютуқ ва ривожланишни бир уюм зиёлилар ва тизим қилаябди. Қолган 80% и "Таҳорат" уёқда турсин, қўлини ювишни ҳам билмайдиганлардан. Мени қўл остимда ишлайдиган Японлар ва Ўзбекларни кўп солиштирганман. Японларга оддий нарсани ҳам биздаги мактаб болаларига тушунтиргандек ҳижжалаб туштирмасангиз тушунишмайди. Танқидий ва таҳлилий фикрлашда бизникиларни потенциали анча баланд. Таҳорат ва гигиенада ҳам. Шунинг учун, доимо таҳоратда, ювиниб-тараниб, тозагина, чиройлигина бўлиб юраверинг!
Нега унда Японлар ривожланиб кетган десангиз, битта жавоб беришим мумкин. ЯПОНЛАРДА ТИЗИМ ЯХШИ ЙЎГА ҚЎЙИЛГАН. АНА ШУ ТИЗИМ СПОРТ ДЕЙСИЗМИ, ТАЪЛИМ ДЕЙСИЗМИ, ТИББИЁТ, ИЛМ-ФАН, КАШФИЁТЛАР хуллас, ҳамма сохасини ривожланишига сабабчи! Бизда ҳам бир тизим йўлга тушиб кетса, аниқ айта оламанки, нафақат Японлар анча-бунча миллатдан ўтиб кетадиган потенциалимиз бор!
Шунақа гаплар азизлар. "Ҳўп қачон ривожланамиз?" деб хўрсинманг. Яна озгина сабр қилиб турингизлар. Ўзим қайтиб, Мактабгача таълим вазири бўлиб, боғчадан бошлаб тўғри тизим яратиб, ҲАММАСИНИ ЖАЙ-ЖАЙИГА ҚЎЯМАН ЎЗИМ) Агар, ўзимни жайимни солиб юборишмаса)
Хурмат билан, ажойиб ҳаёлпараст, бўлажак Мактабгача таълим вазири БАҲОДИР Ниппоний)
https://t.me/BahodirIskandarov