Тожикистонда 20 дан ортиқ одам сирли равишда ўлдириб кетилди
Конибодом туманида апрель ойидан буён сирли қотилликлар кузатилмоқда. Бир неча киши ҳибсга олинди.
😎 𝙏𝙚𝙡𝙚𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎 𝙄𝙣𝙨𝙩𝙖𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎 𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | 😎 YouTube
Конибодом туманида апрель ойидан буён сирли қотилликлар кузатилмоқда. Бир неча киши ҳибсга олинди.
Бир неча оилаларни ўлдиришда гумонланаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари қозғатилган. Қамоққа олинган тўртала шахс ҳам 26 ёшдан 36 ёшгача бўлган эркаклар бўлиб, улар Конибодамнинг Гулбоғ, Лоҳути ва Ҳамробоев қишлоқ жамоаларида туғилган.
Прокуратура терговчиларнинг иши мамлакат раҳбарияти томонидан бевосита назорат қилинаётгани ва тергов давом этаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Конибодамдаги қотилликлар занжири 2024-йилнинг апрел ойида бошланган бўлиб, бу воқеалар бир-бирига боғлиқми ёки алоҳида ҳодисалрми, ҳозирча номаълум. Ушбу туманда аллақачон 20 дан ортиқ одам сирли тарзда ҳалок бўлган ва ҳукумат ҳанузгача бу жиноятларни фош эта олмаяпти.
Яқинда атиги 8 кун ичида тумандаги 10 нафар аҳолининг жасади зўравонлик белгилари билан топилган. Шу муносабат билан Суғд вилояти ҳокими Раҷаббой Аҳмадзода Конибодам туманига бориб, у ердаги аҳоли билан учрашган. У куч ишлатувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар жиноятларни очиш ва айбдорларни жазолаш учун сафарбар этилгани, жиноятчиларни қидиришда барча чоралар кўрилаётганини таъкидлаган.
😎 𝙏𝙚𝙡𝙚𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎 𝙄𝙣𝙨𝙩𝙖𝙜𝙧𝙖𝙢 | 😎 𝙁𝙖𝙘𝙚𝙗𝙤𝙤𝙠 | 😎 YouTube