Мажлисни камайтир, дейилди бизга,
Топшириққа дарҳол қулоқ солайлик.
Энди ижросини таъминлаш учун,
Кел, битта йиғилиш ўтказворайлик.
Мажлислар камайсин, қоғоз камайсин,
Ҳаммага бирма бир тушунтирайлик.
Кўрсатма тайёрланг эллик – юз варақ,
Кетидан бир мажлис ўтказворайлик.
Энди муаммолар қоғозда эмас,
Халқнинг орасига кириб борайлик.
Бир айланиб чиқиб, суратга тушиб,
Кетидан йиғилиш ўтказворайлик.
Кексайиб уйқум ҳам йўқолиб қолди,
Нима ҳам қилардим ишга борайлик.
Ярим тун бўлса ҳам нима фарқи бор,
Бир соат йиғилиш ўтказворайлик.
Йиғилиш чўзилиб кетса ўйлайсиз,
Энди муаммолар топади барҳам.
Аммо йиғилишдан чиққунимизча,
Йиғилиб ўтирар муаммолар ҳам.
©️ Бақай Тоға
@YANGIYOLLIKLARUZ