🔰 Чустлик тадбиркор томда қулупнай етиштирмоқда
▫️Чуст тумани «Янгиер» маҳалласидан тадбиркор Баҳромжон Абдуллаев томорқаси чеклангани учун хонадонининг том қисмида иссиқхона ташкил қилди. У ерда замонавий интенсив усулда қулупнай парваришлаб, халқимиз дастурхонига етказмоқда.
Бу ташаббус нафақат юқори ҳосил олишга, балки янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилмоқда – ҳозирда 5 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Тадбиркор келгусида фаолиятини кенгайтириш ва бозор талабларига мос маҳсулот етиштиришни мақсад қилган.
Томдаги иссиқхона – замонавий тадбиркорликнинг ёрқин намунаси бўлиб, ер ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда самарали бизнес йўлга қўйишнинг инновацион ечимларидан бири ҳисобланади.