“Мимия” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоландиХабар берганимиздек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда Турк дунёси маҳаллий ҳокимиятлари иттифоқи (“TDBB”) ҳамкорлигида мамлакатимиз маъмурий-ҳудудий раҳбарларининг Туркияга амалий ташрифи давом этмоқда.
Сафар мобайнида Янги Наманган тумани ҳокими “Мимия” компанияси асосчиси Ясмин Сарипкая хоним билан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борди ва тегишли ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ясмин Сарипкая хонимнинг таъкидлашича, Наманганнинг текстил соҳасидаги улкан салоҳияти компаниянинг мазкур мамлакатга сармоя киритиш қарорида муҳим омил бўлди.
Ушбу инвестиция лойиҳасининг Янги Наманган туманида муваффақиятли амалга оширилиши натижасида ҳудуд иқтисодиёти янада ривожланиб, туман аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Guruh