Миллий либос – миллат шаъни!
Янги Наманган туманидаги ихтисослаштирилган мактабда “Миллий либос, миллат кўрки” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими, мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этиб, миллий либосларнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбирда миллий кийимлар ҳар бир халқнинг тарихи, маданияти ва анъаналарини ўзида акс эттириши таъкидланди. Шунингдек, миллий либосларни нафақат байрамларда, балки кундалик ҳаётда ҳам кийиш муҳим экани қайд этилди.
Туман ҳокими ёшлар билан мулоқотда миллий маданият ва қадриятларни сақлаш зарурлиги ҳақида гапириб, миллий либослар халқ қудрати ва шаънини ифодалашини таъкидлади.
Тадбир ёшларда миллий кийимларга қизиқишни ошириб, уларни анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилди. Миллий либос – миллат шаъни, уни асраб-авайлаш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир!
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh