Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Қадрли Шавкат Миромонович, азиз оғам!
Сизни таваллуд кунингиз билан чин қалбимдан табриклаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, муваффақиятлар ва қардош Ўзбекистон давлати ва халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятингизда туганмас куч-ғайрат тилайман.
Мамлакатингизда узоқни кўзлаган ва қатъий раҳбарлигингиз остида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ва ислоҳотлар натижасида ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришилди, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори ва мавқеи янада мустаҳкамланди. Мамлакатингизнинг ҳам ички, ҳам ташқи миқёсдаги ютуқ ва марралари сизларнинг пухта ўйланган қадамларингиз, оқилона сиёсатингиз ва кучли иродангиз натижасидир. Озарбайжон Ўзбекистоннинг барча ютуқларини катта шодлик ва ғурур билан кутиб олмоқда.
Озарбайжон-Ўзбекистон дўстлиги ва қардошлигини мустаҳкамлашда, умумий диний, маданий ва тарихий илдизлар билан боғланган халқларимиз иродасини акс эттирувчи ноёб давлатлараро муносабатларимизни ҳар томонлама ривожлантиришда, янги мазмун билан бойитиш ва уни ҳозирги даражага кўтаришда Сизнинг ўрнингиз беқиёсдир.
Мамлакатларимиз ўртасидаги олий даражадаги ташрифлар мунтазамлик касб этаётгани мени жуда қувонтиради. Шу маънода Шушадаги учрашувимиз, самимий фикр алмашганимиз, шаҳарнинг тарихий ва меъморий обидалари, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан танишганимизни эслайман. Ишончим комилки, биз имзолаган "Қорабоғ декларацияси" туркий дунё ҳамжиҳатлигини ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Умумий тарихимиз ва бой маънавий қадриятларимиз билан мустаҳкамланган яқин муносабатларимиз ва стратегик шериклигимиз халқларимиз иродасига мувофиқ биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан бундан буён ҳам ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига ишонаман.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, мен шахсий муносабатларимизни, дўстлигимизни, бир-биримизга бўлган чуқур ҳурмат ва эҳтиромимизни ҳамиша қадрлайман, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган биргаликдаги ишларимиздан, доимий алоқаларимиздан мамнунман.
Ушбу қутлуғ айёмда Сизни яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Ҳурмат билан,
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти
Facebook|Instagram|X