❓Чақалоқнинг одатдагидан кам ухлашига нима сабаб бўлади?
👶 Меъёрдагидан кам уйқу асосан марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши бор чақалоқларда кузатилади.
🤰Масалан ҳомиладорликнинг охирги даври ёки туғуруқ пайтида она саломатлиги билан боғлиқ муаммолар юзага келса ёки инфекция юқтирган ҳолда дунёга келса, туғуруқхонадан чиққач, унда уйқу бузилиши ҳолати учрайди.
⏰ Одатда янги гўдак бир суткада 18 соатгача ухлайди. Агар у 14-16 соат дам олаётган бўлса, бу ҳам меъёр ҳисобланади. Бироқ 14 соатдан камлиги уйқу бузилишидир.
📌 Шунингдек, 5-9 ойлик болалар ўртача 15-16 соат, 10 ойликдан 2 ёшгача бўлган чақалоқлар 12-13 соат ухлайди. Вақт ўтган сари эса кундузгига нисбатан тунда кўпроқ ором олади.
‼️ Билиш лозимки, уйқу вақтида гўдакнинг қонига соматотропин гормонининг 90 фоизи ажралиб чиқади. У чақалоқнинг жисмоний ривожланишини таъминлайди.
@Yosh_onalarga_maslahatlar 🤱