🔹Вилоят прокуратураси 10.2-бўлими бошлиғи У.И.Абдуллаев томонидан Урганч шахрининг Темир йўлчи маҳалласида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича кўрсатилган хизматлардан юзага келган қарздорликни қисқартириш масалалари Ишчи гуруҳи билан жойида ўрганилди.
🔸Ўрганишда, Темир йўлчи маҳалласида жойлашган 2 347 та абонентнинг ичимлик сувидан дебитор қарздорлиги 311,7 минг сўмни, шаҳар бўйича жами қарздорликнинг 7,1 фоизини ташкил қилганлиги аниқланиб, маҳалла раиси ва кўчабоши, уйбошлари билан ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда қарздорликни қисқартириш борасида манзилли иш ташкил этилди.
🔹Шунингдек, Ишчи гуруҳи таркибидаги ваколатли мутахассисларга аҳоли томонидан тармоққа ноқонуний уланиш ҳолатларини олдини олиш, тармоқдан ажратиш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
🔸Соҳадаги назорат тадбирлари бошқа ҳудудларда хам давом қилдирилади.