Шовот туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, туманнинг "Бўйрачи" маҳалласида томорқадан самарали фойдаланиш мақсадида 9 та иссиқхона ҳомийлик асосида қурилиб, камбағал оилаларга берилди, шунингдек маҳаллада ўрдак боқиш фаолияти ташкил қилиниб 2 та камбағал оиланинг бандлиги таъминланди.
"Қундуз" маҳалласида яшовчи Сариев Иноят оиласи "кўчат экиб етиштириш" фаолияти билан оилавий шуғулланиб келишмоқда, яна бир оила Жумёзова Зебога ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида тикув машинаси имтиёзли кредит асосида олиб берилган, у ҳозирда ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда, натижада оилаларнинг даромади сезиларли даражада ошмоқда.
Бундан ташқари, туманда камбағал оила фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ва уларни қонуний миграцияга юбориш мақсадида ташкил қилинган чет тиллари ўқитиладиган "Унифай" ўқув маркази фаолияти билан танишилди.