Мигрантлар пул юбормаса, Ўзбекистонда камбағаллик кескин ошади — Жаҳон банки
Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция масалалари бўйича янги тадқиқотни тақдим этди.
Таҳлил қилинишича, бугун 100 миллион нафар мигрант Европа ва Марказий Осиёда яшайди. Бу дунёдаги жами мигрантларнинг учдан бир қисмига тенг.
“2023-йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган.
Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди”, дейилади тадқиқотда.
Марказий Осиёда меҳнат миграцияси миллионлаб фуқаролар учун асосий даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда.
2024-йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди. Бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЙИМдаги улуши 24 фоизга, Ўзбекистонда эса 14 фоизга етган.
“Қирғизистонда пул ўтказмалари оладиган уй хўжаликлари орасида камбағаллик даражаси 10 фоиздан кам, уларсиз эса 50 фоиздан ошган бўларди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаганда мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизга ошиши мумкин”, дея таҳлил қилинган тадқиқотда.
Жаҳон банки экспертлари Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги миграция тенденсиялари ва уларнинг давлат сиёсатига таъсирини атрофлича таҳлил қилган.
Бунда оқилона бошқарув йўлга қўйилса, миграция икки минтақадаги ижтимоий-демографик номутаносибликларни бартараф этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.
“Бироқ, унинг иқтисодий салоҳиятидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаяпти”, дейилади ҳисоботда.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе