XORAZMBUGUN/24| РАСМИЙ КАНАЛ️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Жаҳонда ва Хоразмда бўлаётган энг сўнги янгиликлар бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразм вилоятида бўлаётган хабарларни @BLOGERUZ 👈 га юборинг.
Реклама бериш:
@Blogeruz👈🏻

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Газ газ газ…

Яна чекловлар бўлмоқда, майли уни тушундик, аммо соат нечида нечигача метан газ очиқ туриши хақида халигача маълумот йўқ…

Ким маъсул бўлса рўйхат шакиллантириш зурур.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


«Права»си олиб қўйилганларнинг автомобиль бошқарганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланяпти

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга доир Қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариб юрганлик ҳолати ўтган йили 9 669 тани (2023 йилда 5000 та) ташкил қилган.

2024 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар томонидан содир этилган 405 та ЙТҲда 94 нафар фуқаро ҳалок бўлган. 

Мазкур қонун билан Жиноят кодексига янги – 261-2 моддаси киритилиб, унга кўра транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши шу ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланмоқда.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Арда Хива – тез орада очиладиган янги туристик мажмуа!

Хива марказида қурилган “Арда Хива” туристик мажмуаси яқин кунларда ўз эшикларини очишга тайёрланмоқда. Ушбу мажмуа замонавий қулайликлар ва тарихий муҳитни уйғунлаштирган ҳолда сайёҳларни кутиб олади.

Хивага саёҳатингизни режалаштиринг ва “Арда Хива”га ташриф буюринг!

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ва 3-дақиқадаги хато ҳақида гапирди

“Манчестер Сити” - “Челси” (3:1) ўйинидан кейин “Sky Sports” эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Хусановнинг дебюти ва хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.

“У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим.
Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади” – деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиолла.


Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


🟡Хоразм футбол клуби мураббийи яна шартномани узайтирди

Ҳаким Фузайлов Хоразм клуби билан шартномасини узайтирди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Шавкат Мирзиёев «Амирсой»да Садир Жапаров билан учрашди

25 январь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги «Амирсой» курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти билан норасмий учрашув ўтказди.

Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Қирғизистон Президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Эртага Хоразмда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр ва газнинг нархи ошади

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади
.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


🇺🇸 The U.S. Embassy is pleased to announce a fourth round of the Self-Defense Camp for Women and Girls in Urgench!

🥋 If you are a female interested in mastering techniques to defend yourself against physical threats, as well as maintaining good mental health and overall well-being, sign up for the new round! Classes are free of charge for all selected participants.

🔗 Here’s more info

- - - - -

🇺🇸 AQSh elchixonasi ayollar va qizlar uchun o’z-o'zini himoya qilish mashg'ulotlarining Urganch shahrida to’rtinchi bosqichini mamnuniyat bilan e’lon qiladi.

🥋 Agar siz o'zingizni jismoniy tahdidlardan himoya qilish usullarini, shuningdek, ruhiy salomatlik va umumiy farovonligingizni oshirishni xohlasangiz, loyihamizning yangi raundiga yoziling!

🔗 Batafsil ma’lumot

- - - - -

🇺🇸 Посольство США объявляет набор на четвертый раунд курсов самообороны для женщин и девочек в городе Ургенч.

🥋 Если вы хотите освоить комплекс приемов для самозащиты и улучшить свою физическую подготовку, а также позаботиться о своем психологическом здоровье, записывайтесь на новый раунд. Занятия будут проводиться бесплатно.

🔗 Подробная информация


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#хушхабар

⚡️“Инсон ҳаёти — бебаҳо неъмат, у барча нарсадан устун”
тамойили амалда!

ЎзЛиДеП фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ис газини аниқлайдиган қурилмаларни беғараз, бепулга ўрнатиб беряпти экан.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Тупроққалъа туманида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузган ҳуқуқбузарга нисбатан 3 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди

Хоразм вилоят прокуратураси ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Тупроққалъа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан ўтказилган навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро А.О томонидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини бузиб, қум қазиб олаётганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 82-модда 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари яъни 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Manchester City" таркибида илк ўйинини ўтказади

Бугун, Тошкент вақти билан соат 22:30да "Manchester City" клуби "Chelsia" га қарши майдонда баҳс олиб боради. Таркибида юртдошимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор.

Учбу ўйинда Ҳусановдан самарали ўйин кутиб қоламиз. Маълумот учун, бугун Ҳусанов жамоанинг асосий таркибида тўп суради.

Sentanta каналида томоша қилишингиз мумкин.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


ЎзЛиДеП ташаббуси билан кам таъминланган фуқаролар хонадонларига ис газидан ҳимоя қилувчи қурилмалар текин ўрнатилмоқда. Халқнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги бу иш барчага ибрат бўлиши керак!

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгибозор туманида қиморхона ташкил қилганлар фош бўлди.

Янгибозор тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қиморхона ташкил этиш ва сақлаш жинояти фош этилди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хивада гиёвандфурушлар ушланди.

Хива тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида гиёвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноий қилмишлар фош этилди.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Урганч шаҳрида 200 квадрат метрдан жойлашган 2 қаватли уй сотилади.

📺Тўлиқ видео:https://youtu.be/EKCRFixPWdg?si=QbQGR7jLxALWWr6l


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿🥈Хоразмлик аёл кўрашчимиз кумуш медали сохиби бўлди

Аёллар кураши бўйича “Иван Ярйгин” халқаро Гран-при мусобақасида 57кг вазн тоифасида Лайлохон Собирова фахрли кумуш медалини қўлга киритди.

Табриклаймиз…
👏👏👏

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⭕️⭕️⭕️
Урганч шаҳар Амир Темур кўчаси ёпилмоқда

Эртага 26 январъ кунидан бошлаб Амир Темур кўчаси асфалът бўлиши сабабли, 15-20 кунга ёпилади.

Яқинларга бу хабарни юбориб қўйинг.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


⚡️Ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилади.

Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олинади.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе


Хива шаҳри Лолазор маҳалласида ёлларни модернизация қилиш ва ободонлаштириш ишлари фаол давом этмоқда.

Жами 5,5 километрлик йўлга янги асфалт қоплами ётқизиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда тош ётқизиш ишлари бошланган.

Ушбу лойиҳа маҳалла аҳолисининг транспорт қулайлигини ошириш, шаҳарнинг инфратузилмасини яхшилаш ва йўлларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Ишлар тез суръатлар билан амалга оширилиб, маҳаллий аҳоли учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан таъкидлашича, йўл тамирлаш ишлари сифат ва стандартларга мос равишда олиб борилади, шунингдек, лойиҳа муддатларига қатъий риоя қилинади.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли ва фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудда ёритиш тизимлари ва яшил майдонларни барпо этиш режалари ҳам мавжуд.

Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе

20 last posts shown.