Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гвардиола Ҳусановнинг дебюти ва 3-дақиқадаги хато ҳақида гапирди
“Манчестер Сити” - “Челси” (3:1) ўйинидан кейин “Sky Sports” эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Хусановнинг дебюти ва хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе
“Манчестер Сити” - “Челси” (3:1) ўйинидан кейин “Sky Sports” эфирида Пеп Гвардиоладан Абдуқодир Хусановнинг дебюти ва хатоси ҳақида сўрашгач, испаниялик мураббий ёш шогирдини қўллаб-қувватлади.
“У инглиз тилида гапирмайди, шунинг учун биз Абдуқодир билан ҳали тўғридан-тўғри мулоқот қилолмаяпмиз. Унда ҳаммаси жойида бўлади. У ҳали фақат битта ёки иккита машғулотда қатнашди. Мен Чемпионлар лигасидаги муҳим ўйинни инобатга олган ҳолда, Жон Стоунзни жароҳатидан кейин майдонга туширишга шошилтиришни истамагандим.
Жамоада футболчиларнинг бирдамлиги жуда муҳим – бугун шуни кўрдик. Ҳар қандай ўйинчи хатога йўл қўйиши мумкин. Мухлислар ҳамиша янги футболчиларни қўллаб-қувватлайдилар. У ҳали жуда ёш ва у албатта ўрганади” – деди “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиолла.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе