Ўзбекистон ҳудудида 2025-йил 1-сентябрдан 2028-йил 1-январгача ов қилишга мораторий жорий қилиниши мумкин
Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.
Унга кўра, 2025-йил 1-сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ҳамда ўсимлик дунёси обектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон ауцион орқали берилиши кутилмоқда.
Бунда квоталар Фанлар академияси томонидан ҳар йили аниқланадиган ўсимлик захираси асосида шакллантирилади. Квота ва рухсатномалар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланиб, ауционга чиқарилади.
Шунингдек, ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025-йил 1-сентябрдан 2028-йил 1-январга қадар Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши кутилмоқда.
Бунда мораторий фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ва (ёки) етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этилмайди.
Шу билан бирга, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе