Февралдан ётоқли поездларнинг ҳам чипталари қимматлайди
1 февралдан маҳаллий йўналишлардаги ётоқли поездлар чипталари ҳам қимматлайди. Билетлар нархи 10,5 фоизга ошади. Аввалроқ тезюрар поездларда ҳам нарх ошиши ҳақида хабар берилганди.
1 февралдан маҳаллий йўналишлардаги ётоқли йўловчи поездларнинг чипталар нархи 10,5 фоизга ошади, деб хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» компанияси.
Қарор йўловчи ташиш соҳада молиявий зарарларни нисбатан қисқартириш, темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, йўловчи вагонлар паркини янгилаш, вокзаллар фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ олиб бориш ва республикада инфляция даражаси билан асосланмоқда.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе