ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ҚАБРЛАРИНИНГ ҲОЛАТЛАРИ
Каъбул Аҳбордан ривоят қилинади: “Ҳар тонг отган пайтда осмондан етмиш минг фаришта тушиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини қанотлари билан силаб, атрофини ўраб оладилар. То кеч киргунча истиғфор, саловат айтадилар. Кеч киргач, кўтарилиб кетадилар ва яна етмиш минг фаришта тушиб, қабрни қуршаб олади ва қанотлари билан силайдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга тонггача салавотлар айтадилар. Қиёмат қойим бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етмиш фариштанинг қуршовида (қабрдан) чиқадилар”.
Эй мусулмон биродарим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даражаларига, Аллоҳ ва муқарраб фаришталарнинг у кишини икром қилишларига бир назар сол.
Фаришталар у зотга иззат-икром кўрсатиб, истиғфор айтадилар. Аммо у киши истиғфорга муҳтож эмас, зеро, Аллоҳ таоло у кишининг олдинги ва кейинги гуноҳларини кечирган.
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!
"Тадорик" китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz