XOJAGON.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI
MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Naqshband.uz
Рўзанинг тарбиявий аҳамияти

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача еб-ичиш ва жимодан тийилишдир. Банда бу ибодатни холис ният билан бажаради, саҳар вақти Аллоҳга сўз беради: «Раббим, саҳардан шомгача Сен учун емайман, ичмайман, жимо қилмайман», дейди ва шу сўзида кечгача туриб беради.
Ифторликка борсангиз, дастурхонда сувни кўриб, тамшаниб қоласиз. Аммо рўзадор, мўмин-мусулмон инсон дастурхондаги сувга эмас, қўлидаги соатига қарайди ва сабр қилади. Чунки у саҳар вақти Аллоҳга сўз берган, ўша сўзида туриши керак. Мусулмон одам ваъдасига хилоф қилмайди, ўттиз кун давомида шу лафзида мустаҳкам туради. Шу тариқа инсон айтган ҳар бир сўзининг масъулиятини ҳис қилишга, айтганининг устидан чиқишга одатланиб қолади. Рўзанинг ушбу тарбиявий аҳамияти, айниқса, бугунги кунимизда жуда долзарбдир. Чунки замонамизда сабот, сўзида туриш каби фазилатлар нодир, камёб, ноёб нарса бўлиб қолди.
Бугунги кунда содир қилинаётган аксар жиноятлар, аксар гуноҳлар, аксар адоватлар айнан лафзсизлик, субутсизлик туфайли юз беряпти. Оқибатда жамиятда, одамлар орасида ўзаро ишонч йўқоляпти. Ўзаро ишонч кўтарилса, одамгарчилик, меҳр-оқибат йўқолади. Одамлар бир-бирига, биродарига ишонмай қўяди, ишонмагандан кейин кўчада мусофирни кўрса, уйига олиб кириб меҳмон қилмайди. Ҳолбуки меҳмонни икром қилиш ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган инсоний фазилатдир. Аммо юқоридаги иллатлар туфайли одам ҳаммадан хавфсираб қолади ва табиийки, нафақат мусофирни, қўшнисини ҳам уйига киргизмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозирги кунда бирор жойга борган одам бир биродарининг уйига эмас, меҳмонхонада тунаб қоляпти.
Ўзаро ишончнинг йўқолгани, айниқса, қарз олди-берди муносабатларига яққол кўринмоқда. Қарз сўраш, қарз бериш йўқолиб боряпти. Ҳолбуки шариатимизда бировга қарз бериб туриш ёки олган қарзини ўз вақтида қайтариш мақталган амаллардандир. Ишончсизлик оқибатида гувоҳлик бериш ҳам йўқолиб боради. Бир одам ҳақида суриштирсангиз, ҳеч ким ростини айтмай қўяди. Мусулмон мусулмонга ишонмаса, меҳмон қилмаса, алдаса, омонатга хиёнат қилса, қиёмат қоим бўлади. Шунинг учун Рамазоннинг маънавий, тарбиявий жиҳати биз учун жуда муҳимдир.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Forward from: Muslim.uz
💬 РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир ёки қор парчаси кирса, рўза бузиладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💭 ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz
GA OBUNA BO'LING

#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ДУОСИ ҒАНИМАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУҲ!
Якшанба тонги муборак бўлсин, Азизлар!

Эрта тонгда қилган яхши тилак-дуоларингизни Аллоҳим ижобат айласин. Пок ниятларга етказиб кунларимизни хайру барокатли бўлишини насиб айласин.

ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


📆 09.03.2025 | РАМАЗОН 9

Саҳарлик вақти

05:31

Бухоро вақти билан
Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга Аллоҳнинг файзу барокати ёғилсин...


#БИЛАСИЗМИ:

Саҳарлик қанчалик тонгга яқин қилинса, шунчалик афзал бўлади. Фақат тонг кириб қолгунга қадар кечиктирмаслик керак. Кечроқ саҳарлик қилган киши кўпроқ ажр олади, кундузи ҳам тўқроқ юради. Еб-ичиб ўтирган киши тонг кириб қолганини сезса, еб-ичишни тўхтатади ва рўзасини тутаверади. Вақт жуда кам қолганини билатуриб, ўзини ғафлатга солиб, еб-ичиб ўтириш узр бўлмай қолиши мумкин. Шунингдек, эҳтиёт юзасидан деб субҳи содиқдан анча илгари, масалан, бир соат олдин оғиз ёпиб олиш ҳам суннатга хилофдир.

#ЭСЛАТМА: 👇

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
«Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси
: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.


Таровеҳ намозининг тасбеҳи

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ سُبْحانَ ذِي الْعزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَلَا يَمُوتُ سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазий лаа йанааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-рууҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъузу бика минан-наар.


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ 10 ФАЗИЛАТИ

Таровеҳ намози – бандани кечани ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига ноил этади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши имом билан то тугатгунча бирга намоз ўқиса, тунни бедор ўтказган деб ҳисобланади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).


#taroveh #namoz #fazilat #savob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


ЭCЛАТМА:      Ҳурматли тумандошлар! Бугун таровиҳ намози ўқилиши муносабати билан йўллардаги тирбандлик, ноқулайлик ва масжид атрофидаги кўчалар тўсилиб қолишини олдини олиш учун, уйи масжидга яқин бўлган ва имкони бўлган намозхонлар автоуловларини уйда қолдириб, пиёда келишини тавсия қилишингизни сўраймиз. Чунки сўнгги вақтларда таровиҳ намозлари пайтида автоуловларни тартибсиз қолдириш, кўчаларни тўсиб қўйиш оқибатда тез ёрдам ҳамда қутқарув хизматлари машинларини ўтишига тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳамда йўл транспорт ҳодислари кузатилмоқда. Шунга кўра, ўзгаларга озор бермаслик ва ноқулайлик келтирмаслик ҳам катта савоб иш ва динимиз кўрсатмаси эканлигини унутманг!

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.                                                                                                                                                                                                                                                   https://t.me/XojagonUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг. https://t.me/XojagonUz


📆 08.03.2025 | РАМАЗОН 8

Ифторлик вақти

18:45

Бухоро вақти билан Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


🌙 Хурмо ва сув билан оғиз очиш

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Сизлардан кимки ифторлик қилса, хурмо билан оғиз очсин, чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан (очсин), зеро сув ўта пок ва тозадир” (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига хурмонинг фазилатлари ҳақида хабар бермоқдалар, яъни хурмо, аввало хуштаъм бўлиб, ҳар қандай одам учун севимли озуқадир. У мия фаолиятини яхшилаб, кишига кўп миқдорда қувват бағишлайди. Сув эса, меъда сустлигининг олдини олади, иштаҳани очади ва кишининг соғлигини тиклаб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (шом) намозини ўқимасдан аввал бир неча хўл хурмо билан, агар хурмо хўл бўлмаса, хурмо қоқиси билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча хўплам сув билан оғиз очар эдилар” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Абу Яълонинг ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уч дона хурмо билан оғиз очишни яхши кўрар эдилар.

Оғиз очишда бирдан овқат ёки шунга ўхшаш нарсалардан эмас, балки мева (хурмо, анжир, олма, узум...) ёки сув билан очилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу инсон саломатлиги учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Демак, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, агар имкони бўлса хурмо, бўлмаса, сув билан оғиз очсак, ҳам соғлиғимизни тиклаган ва ҳам кўплаб ажр-савобга эришган бўламиз.
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz


Рўзадорни ифтор қилдириш

Рамазон ойида савобли ва мустаҳаб бўлган ишлардан бири рўзадорларга ифтор қилиб бериш яъни оғиз очишлари учун таом билан таъминлаш. Бу иш рўзадорнинг қилаётган улуғ ибодатини тақдирлаш ва уни икром қилиш саналади. Ифтор қилдириш деганда айнан катта зиёфат қилиб чақириш шарт эмас, балки, бир одамни ифтор қилдириш ҳам савобга дохилдир. Шунингдек, ифторда тановул қилинадиган тегишли таомларни уйига етказиб бериш ҳам мумкин.

Набий соллаллоҳу алайҳи вас аллам марҳамат қилиб дедилар: "ким бир рўзадорни ифтор қилдирса, унга ўша рўзадорнинг (рўзасидан ҳосил бўлган) ажри мислича ажр берилур, бироқ, рўзадорнинг ажридан ҳеч нарса камаймас" (Ибн Можа ривояти).

Ифтор қилдириладиган рўзадор фақир бўлиши шарт эмас, балки, ушбу ҳадиси шариф мутлақ ворид бўлган бўлиб, бою камбағални ўз ичига олади. Шундай экан, фақат камбағалларга ифтор қилиб бериш керак дея ўз фикримиз билан динга ўзгартириш киритмаслигимиз мақсадга мувофиқ. Аммо, шу ҳам борки, гарчи бойга ҳам, мискинга ҳам ифтор қилиб бериш бирдек савобли бўлса-да, фақир рўзадорни ифтор қилдириш афзалроқ саналади. Чунки, бунда ҳам ифтор қилиб бериш суннати ҳамда унга садақа қилиш савоби жамланади, валлоҳу аълам. Яқинларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz


Forward from: Naqshband.uz
#ЭЪТИРОФ

🔸Бугун, Мир Араб олий мадрасасида Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган бир қатор фаол отинойиларнинг хизматлари эътироф этилди.

🔹Тадбирда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили Жобир домла Элов сўзга чиқиб, йиғилганларни фазилатли кунлар билан қутлаб, Аёл - жамият гултожи, борлиқ кўзгуси, миллат тарбиячиси экани, унинг берган тарбияси эртамиз эгалари бўлган ёшларимизнинг униб-ўсишига, камол топишига сабабчи бўлишини билдирди.

🔸Шунингдек, хотин-қизлар орасида учраётган долзарб масалаларга атрофлича ечим излаш, фақатма фақат маърифат ва илм улашиш орқали амалга ошишини таъкидлаб ўтди.

🔹Жамиятимиздаги бу масъулиятни аёлларимизга англатишда йўлбошчи вазифасини ўтаб келаётган жонкуяр, фаол отинойиларнинг ҳиссаси баланд эканини эътироф этиб, баҳорий айёмлари билан қутлади.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Forward from: Naqshband.uz
#ЭЪТИРОФ #ФОТОЛАВҲАЛАР


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қуръони_карим_таълими
#Оятма_оят_такрорлаш_усулида

МАСАД сураси 1-5 оятлар
(Маккада нозил бӯлган)

Устоз Абдулбосит қори Қобилов

Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz

16 last posts shown.