РОББИГА ҚОЧАДИ, РОББИГА!
Бирон нима ёзгим келди. Аммо мақсад бирон мавзуда фикрни баён қилиш эмас. Инсоннинг ўзига ҳам номаълум бўлган сабабга кўра қалбда бир бўшлиқ пайдо бўлса, нима қилади инсон?
Кундуз унга бегона, тун эса гўё унга энг севимли маҳалга айлансачи?
Саволлари кўп. Энди “Жавобга яқин қолдим”, “Ана топдим!” дегунча, бошқа бир эҳтимолий ҳақиқатлар унга пешвоз чиқса, нима қилади?
Ва яна, ўзини ҳар қаёққа уриб кўрганидан сўнг, “Сўнгги чорам - Аллоҳ!” дея, ҳали умид борлигидан қувонай деяётганида, аслида, биринчи ва ягона бош уриладиган даргоҳ Роббининг ҳузури эканлигини унутганидан яна тушкунликка тушсачи, нима қилсин?
Энди-энди бугунги куни билан яшаб, келажак учун заҳира йиғишга шайланаётганида, мозий сатрларини очиб юборишсачи? Ҳаётини остун-устун қилиб, уни такроран эндиликда бефойда пушаймонлик гирдобига отиб юборишса, нима қила олади?
Саволлари кўп, жавоблар хилма-хил; сўзлайдиганлари кўп, самимий суҳбатдош танқис; оғриқ мавжуд ва дармонлар ичра сарсон; қалби беҳол, ҳол сўргувчидан дарак йўқ; узоқ муддатдан бери йиғилиб қолган кўзёшлари эса қачон ташқарига чиқиб кета олишидан бехабар бўлсачи?
Нима ҳам қила оларди: Роббига қочади, Роббига!! Роббига…
15.01.2025, 00:08
@Xitob_EyKongil