Xitob


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


• Adabiyot va she’riyat ixlosmandi
📌 Sahifadagi shaxsiy ijodiy yoziqlar mualliflik huquqini talab qiladi.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


“وجهت وجهى نحو بابك راجيا
و الحال لا يخفى، و أنت عليم…


"…ألا نصر الله بقريب"

“…Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг нусрати яқиндир.”

🟢Бақара, 214


#Ilhom

ШИКОЯТ

Кўп йиқилдим, қоқилдим, Роббим,
Қўл узатиб, дармон бўлган - Сен!
Хўп ожизман, кўп гуноҳларим
Афв қилиб, ҳандон қилган - Сен!

Дардманд - ўзим, дардисарликда
Йўлдан тойиб, йўл топган - Менман.
Саркаш - ўзим, саргардонликда
Афв излаб, зорланган - Менман…

Роббим менинг, ҳолсиз юрак, тиғланмоқда -
Мадори йўқ, мадори йўқ…
Хожам менинг, руҳим ҳалак, жон бермоқда -
Дармони йўқ, дармони йўқ…

Қара, Роббим, ёмонсан сен демоқдалар,
Бундан кўзга дарё-дарё ёш келмоқда…
Ҳеч йиғлама, мунофиқсан демоқдалар,
Дарддан дардлар борган сари яралмоқда…

Гоҳи ҳандон, гоҳи гирён ҳолатдамен,
Бандаларинг озоридан толдим, я Робб…
Биламанки, ҳақ эдилар: ғафлатдамен,
Ва суюндилар.. тотганимда чандон азоб..

Аё Роббим, тан оламан, ғафлатдамен,
Ўзинг гувоҳ - бир дахшатли ҳолатдамен,
Аммо мен ҳам улар каби бир бандамен,
Ўйларларми: “Жойим таъйин, Жаннатдамен”?!

21.01.2025, 23:00

@Xitob_EyKongil


#Tarjima

ҚАНДАЙ БЎЛИШГА МАСЪУЛ ҚИЛИНГАН БЎЛСАНГ, ЎШАНДАЙ БЎЛ!

Ха, унча узоқ яшаганимча йўқ. Аммо ўйлайманки, бу муддат “ўзлик” ҳақида яна бир ҳақиқатни англашга кифоя қилди.
Англадимки:
- бири сенинг ўта кўнгилчанлигингни, бунинг оқибатида ўзингга зарар етказиб қўйишинг мумкинлигини айтади. Бошқаси эса сени бағритош бири деб ҳисоблайди.
- бири сенинг камчиликларинг ҳақида толмай гапираверади. Иккинчиси бўлса, сен у учун “неъмат” эканингни такрорлайверишдан чарчамайди.
- бири сенинг феълингга чидаш иложсиз, деб ўйлайди. Бошқа бири сенинг ахлоқинг атрофдагиларга ўрнак бўлгудай дея таъкидлайди.
- бир гуруҳ инсонлар сени чексиз муҳаббатла яхши кўришади. Иккинчиси эса, гарчанд хоҳласада, сендаги биргина фазилатни ҳам ёқтиролмайди.
- бўладики: бири сени қўпол дея эсга олган бир пайтда бошқаси сени, сендаги айнан нозиклик, атрофингдагиларга бўлган меҳр-муҳаббатинг сабаб севади.
- сени қадрлайдиганлар етарлича, лекин сени ёқтирмайдиганлар ҳам кам эмас.
- сени ажойиб инсон деб ҳисоблашади. Аммо яна бўладики, бошқаси сенда биргина яхшиликни кўришдан ожиз.

Шулар ҳақида тафаккур қилиб, ўзим учун баъзи хулосалар чиқардим:
Сен - ўзгалар сен ҳақингда “ўйлайдиган” одам эмассан. Сен - бошқаларнинг тасаввуридаги шахсият ҳам эмассан.
Сен - ўзинг бўлганинг кабисан. Аммо мен бу тўхтамда тўхталмоқчи эмасман.
Менинг сенга насиҳатим, дўстим, қандай бўлишга масъул қилинган бўлсанг, шундай бўл!
Сен Аллоҳ қандай бандани суйса, ўшандай бўлишинг керак эди, бўласан ҳам! Шунинг ўзи мукаммал инсон бўлишингга кифоя қилур.
Сўнгги хулосани айтамиз:
“Сенинг мажбуриятинг - Роббингга муносиб банда бўлмоқдир, инсонларнинг кутувларидаги “туйилганинг” каби эмас!”.

18.06.2024.

@Xitob_EyKongil


#Dilchizgilarim

Да, прожила недолго. Но, кажется, это было намного достаточным, чтобы понять ещё одну правду о «себе».
Поняла, что:
- один говорит, что ты слишком милосердная, что в итоге это может навредить тебе самому. А другой считает, что у тебя каменное сердце.
- один рассказывает о твоих недостатках не утомляясь.Ещё один не устаёт повторять о том, что ты «дар» для него.
- один думает, что твоего характера невозможно терпеть. А другой утверждает, что твой нрав может быть примером для остальных.
- одна группа людей любит тебя безгранично. А другая, если даже хочет, не может полюбить даже одно твоё достоинство.
- бывает, что один упоминает тебя грубым, когда другой любит тебя за твою нежность и твою любовь и доброту к окружающим.
- ценящих тебя достаточно, но нелюбящих тебя тоже немало.
- считают тебя прекрасным человеком. Но ещё бывает, что другой не видит в тебе ничего хорошего.

Думая об этом, выводила себе некоторые выводы.
Ты не тот человек, о котором «думают» люди. Ты не такой индивид, о котором тебя представляют. Ты тот, кто ты есть. Но я не останавливаюсь на этом. Мой совет к тебе, друг мой, будь тем, кем ты должен быть!
Ты должен был, будешь являться таким человеком, кого любит Аллах. Это будет достаточным, чтобы быть достойным человеком.
Выводим окончательный вывод:
«Твоя обязанность - быть достойным рабом своего Создателя, а не ИЛЛЮЗИЕЙ в ожидании людей!»

18.06.2024

@Xitob_EyKongil


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"الله يفرح إذا تبت إليه سبحانه و تعالى ، فلنفرح الله!"

1. “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Унга тавба қилишинггдан ҳурсанд бўлади. Бас, тавба қилайлик!”

2. Агар тавба қилсанг, Аллоҳ таоло бундан ҳурсанд бўлиб кетади. Бас, тавба қилмаймизми?!”


#Mulohaza

Қалбни ғаш қиладиган бир тушунмовчилик юз берди. Ташқарига чиқиб, ҳаво алмаштирай дедим. Осмонни кузатишни хуш кўрганим сабаб, унга тикилиб турганим он, кўзим усти булутлар билан қопланган юлдузга тушди.
Шунда ичимда: “Юлдузни чарақлаб туришига булутлар сабаб бўлади” - дедим, мажозни қўллаб. Гўёки юлдузман-у, “булутлар” менга тўсқинлик қилаётгандай. Шу ҳаёл келиб, хотиримга ўрнашмасиданоқ ичимдан “сен кимсанки, ўзингни юлдузларга қиёслайсан?” деган савол жаранглади.

Ҳа, муаммо ҳам шунда. Биз ўзимизни юқориларда деб ўйлаймиз, қолганларни эса ўзимизнинг камчилкларимизда айблаймиз.
Менимча, тўғри қиёс шундай бўлади:
Булут - Сен, юлдуз - ислоҳ ва унга сабаб бўладиган омиллардир. Сенинг кемтикларинг, маъсиятларингнинг ислоҳига сабаб бўладиган омил - юлдузнинг таратаётган нуридир. Токи сен юлдузнинг “нури”дан баҳраманд бўлмоқчи экансан, айбларингни тан ол, уларни ислоҳ қил. Шундагина осмон ойдинлашади, юлдуз қайтадан нур таради, муаммоларинг ечилади, ҳаётинг осонлашади.

Модомики ислоҳни истаркансан, уни ўзингдан бошла. Зеро, булутлар юлдузни тўсиб қўйган экан, унинг зиёсидан мосуво бўласан. Инсон солиҳ амаллари ва ихлоси билан гўзал бўлгани янглиғ, юлдуз ҳам булутларсиз гўзалдир!

21.01.2025, 01:07

@Xitob_EyKongil


Forward from: Xitob
ISITMA - GUNOHLARGA KAFFOROTDIR

. عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أُمِّ السَّائِبِ فَقَالَ: مَا لَكِ يَا أُمَّ السَّائِبِ تُزَفْزِفِينَ؟ قَالَتْ: الْحُمَّى، لَا بَارَكَ اللهُ فِيهَا، فَقَالَ: لَا تَسُبِّي الْحُمَّى، فَإِنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ كَمَا يُذْهِبُ الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ 

Jobir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam Ummu Soibning huzuriga kirdilar va:
«Ey Ummu Soib, senga nima bo‘ldi, qaltirayapsan?» dedilar.
«Isitma! Alloh uni barakasiz qilsin!» dedi u.
«Isitmani so‘kma. U odam bolasining xatolarini xuddi bosqon temirning chiqindisini ketkazgandek ketkazur», dedilar u zot».

@Xitob_EyKongil


Ko’pincha yozayotgan narsamning mavzusi yozish jarayonida boshqa mavzuga o’zgarib ketadi.
Mana hozir ham, odatga ko’ra, “kutilmagan lutflar” haqida yozmoqchi edim, bir daqiqada boshqa bir mavzudan qattiq ilhomlanib ketdim: qalblarga ozor berish..

Men shu narsaning aksidan o’zga go’zalroq ikki dunyo muvaffaqiyatiga erishish yo’lini ko’rmadim.

Ammo ba’zi narsalar bor, yozib bo’lmaydi. Qo’rqasan. Qo’rqasan va yoza olmaysan.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Alloh adolat sohibidir!”

25. Bas, Biz ulardan intiqom oldik. Endi nazar sol. (Payg‘ambarlarni) yolg‘onchi qilguvchilarning oqibati qanday bo‘ldi?!

Zuxruf


Инсон ҳис қилганларинигина ёза олади, ёзганларимиз ҳис қилганимиздан ўзгаси эмас, дердим.
Вақт ўтиб англамоқдаманки, ҳислар - ёзилишдан кўра кенгроқ, чуқурроқ туйғулар экан.

Инсон ҳис қилмаганини ҳам битиши, жўш урган туйғуларини эса ҳеч ифодалай олмаслиги - ёзолмаслиги ҳам мумкин экан.

Аммо бир фикримда ҳамон қатъийман:
“Ёзиш бир восита холос…”

@Xitob_EyKongil


"و لكن أكثر الناس لا يشكرون"..


#Ilhom

* * *
Бир елкага муҳтождир одам,
Бош қўймоққа эҳтиёжи бор.
Қалбни эзса дард, алам, ситам,
Бир йўлдошга эътимоди бор.

Шундай ҳамроҳ, шундайин йўлдош,
Гард юқтирмас ва …
Гар йиғласа
Кўзёшига беролмас бардош,
Ва кулолмайди…
“Жони” йиғласа!

Дард келтиринг, токи ён-атроф
Ўнг ва сўлга ажралсин шу он.
Синов келди.. сўнгра, эҳ, эвоҳ -
Ҳақиқатдан қалб бўлди гирён!

Не кўз билан кўрсам.. кўрдимки -
Ўнлаб суянчларга тўлганди атроф,
Не кўз билан кўрсам… кўрдимки -
Тасаллилар бўлган эмиш лоф…

Не кўз билан кўрсам.. узоқдан
Таниш сиймо боқарди зимдан.
Фараҳлик чулғади ва бахтга тўлдим
“Сен биланман!” деган сўзидан..

Бир елкага муҳтождир одам,
Бехишт қадар эҳтиёжи бор.
Латиф зотдан лутф келса бир дам,
Ҳамроҳ берур, эътимодим бор!

18.01.2025, 02:00

@Xitob_EyKongil


#Nukta

• Дунё гўзаллигига мафтун бўлиш - мафтунлик дунёда абадий қолишга чорлагани учун ҳам ёмондир.

• Охират чиройига назар солиш, охиратга иқбол этишга олиб келгани учун ҳам яхшидир.

• Ботилнинг ёмонлигидан таажжубда бўлиш, таажжуб ботилдан қайтаргани учун ҳам яхшидир.

• Ҳақнинг чиройидан таажжубда бўлиш, туаажжуб ҳақни кўпайтиргани учун ҳам яхшидир.



• Тоатлардан машғул бўлиш машғуллик тоатларни озайишига олиб келгани учун ҳам ёмондир.

• Тоатлар учун бўш бўлиш, бўш бўлиш тоатларни кўпайтиришга олиб келгани учун ҳам яхшидир.

• Неъматларни кичик санаш, неъматларга куфронликни олиб келгани учун ҳам ёмондир.

• Неъматларни улуғ деб билиш, улуғ деб билиш уларнинг шукрига олиб келгани учун ҳам яхшидир.

Имом Изз ибн Абдуссалом Суламий рохимаҳуллоҳ, “Шажаратул маориф”(“Маърифатлар шажараси”) китобидан


#Ilhom

* * *
Жоҳилга дўст тутинма, аҳли жоҳилмисан ё?
Ботилга кўзни юмма, аҳли ботилмисан ё?

“Билмайман” калимасин тасбеҳ каби зикр қил,
Билмаслик кемтик эмас, илми пешвомисан ё?!

Ориф ўлуб гоҳида, гуноҳлар битдинг ногоҳ,
Сулук узра солик бўл, афви нозилмисан ё?!

Бандалик мақомини бўлдинг излаб дарбадар,
Қулликдадир мақоминг, зоти олиймисан ё?!

Фоний эрур вужудинг, гар топмасанг маърифат,
Боқий эрур матлабинг, зоти боқиймисан ё?!

Саволга жавоб маълум, лекин бир жавоб мавҳум,
Биргина савол бергум: амал қайда, Мосуво?!

14.01.2025, 00:30

@Xitob_EyKongil


РОББИГА ҚОЧАДИ, РОББИГА!

Бирон нима ёзгим келди. Аммо мақсад бирон мавзуда фикрни баён қилиш эмас. Инсоннинг ўзига ҳам номаълум бўлган сабабга кўра қалбда бир бўшлиқ пайдо бўлса, нима қилади инсон?

Кундуз унга бегона, тун эса гўё унга энг севимли маҳалга айлансачи?

Саволлари кўп. Энди “Жавобга яқин қолдим”, “Ана топдим!” дегунча, бошқа бир эҳтимолий ҳақиқатлар унга пешвоз чиқса, нима қилади?
Ва яна, ўзини ҳар қаёққа уриб кўрганидан сўнг, “Сўнгги чорам - Аллоҳ!” дея, ҳали умид борлигидан қувонай деяётганида, аслида, биринчи ва ягона бош уриладиган даргоҳ Роббининг ҳузури эканлигини унутганидан яна тушкунликка тушсачи, нима қилсин?

Энди-энди бугунги куни билан яшаб, келажак учун заҳира йиғишга шайланаётганида, мозий сатрларини очиб юборишсачи? Ҳаётини остун-устун қилиб, уни такроран эндиликда бефойда пушаймонлик гирдобига отиб юборишса, нима қила олади?

Саволлари кўп, жавоблар хилма-хил; сўзлайдиганлари кўп, самимий суҳбатдош танқис; оғриқ мавжуд ва дармонлар ичра сарсон; қалби беҳол, ҳол сўргувчидан дарак йўқ; узоқ муддатдан бери йиғилиб қолган кўзёшлари эса қачон ташқарига чиқиб кета олишидан бехабар бўлсачи?

Нима ҳам қила оларди: Роббига қочади, Роббига!! Роббига…

15.01.2025, 00:08

@Xitob_EyKongil


Инсон - унутувчидир. У ўлимни унутди ва ғафлатда қолди.
Бу қанчалар ҳам ёмон ғафлат-а?!

@Xitob_EyKongil


الله يعلم ما نشكوا من الالم…


#Nukta

Инсоннинг тарбиясида, ўзини тутишида, атрофдагилар билан ўзаро муносабатида оиланинг таъсири сезилиб туради. Аммо оиладаги муҳитнинг рисоладагидек эмаслиги хулқидаги камчиликларини оқлашга етарли ва асосли сабаб бўла олмайди.

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳунинг оналари дастлаб мушрика бўлганлар. Аммо ушбу аёлнинг фарзанди “Абу Ҳурайра”дек саҳоба бўлди.

Оқлашларинг бефойда. Шунчаки, кўзингни оч ва кўр!

@Xitob_EyKongil


1. - Энг биринчи омадсизлик нима?
- Намозни тарк этиш..

2. - Омадсизликларнинг дастлабкиси нима?
- Намознинг тарк қилиниши..

П.с: Модомики намозни тарк қиларкансан, муваффақиятсизликларингнинг сабабини изламай қўявер!

@Xitob_EyKongil

20 last posts shown.