#Ilhom
* * *
Бир дард кўрсатинг, ғамсиз, ташвишсиз,
Осмонларга учай, осмонни қучай,
Шу дард туфайли, ёшсиз, аламсиз,
Мана шундай дардга дардлар алмашай.
Дард сўзидан нега қўрқади одам,
У фақат фироқмас, ашкмас турори.
Мен эса сурурга тўлгайман шул дам,
Дард сўзининг ёқар майин ифори.
Дардни саодатга ўхшатма дерлар,
Эҳтимол, саодат дардда мужассам.
Ҳамиша инсонни қуршайди дардлар,
Не бўпти шодликни дардга жамласам?
У ҳам ёлғизланган, ҳеч ким суймаган,
Дард десалар барча, қочгани-қочган.
Мен дардни никоҳлай саодат билан,
Токи саодат-ла бўлсин шод-хуррам.
30.12.2024, 17:35
@Xitob_EyKongil
* * *
Бир дард кўрсатинг, ғамсиз, ташвишсиз,
Осмонларга учай, осмонни қучай,
Шу дард туфайли, ёшсиз, аламсиз,
Мана шундай дардга дардлар алмашай.
Дард сўзидан нега қўрқади одам,
У фақат фироқмас, ашкмас турори.
Мен эса сурурга тўлгайман шул дам,
Дард сўзининг ёқар майин ифори.
Дардни саодатга ўхшатма дерлар,
Эҳтимол, саодат дардда мужассам.
Ҳамиша инсонни қуршайди дардлар,
Не бўпти шодликни дардга жамласам?
У ҳам ёлғизланган, ҳеч ким суймаган,
Дард десалар барча, қочгани-қочган.
Мен дардни никоҳлай саодат билан,
Токи саодат-ла бўлсин шод-хуррам.
30.12.2024, 17:35
@Xitob_EyKongil