#ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Чошгоҳга яқин эшик қўнғироғи жиринглаганини эшитган Раъно ташқарига шошилди.
- Бу ернинг расамадида ўз уйига мана шунақа "звонок" босиб руҳсат сўраб кириладими? Нима ўзингди калитинг йўқми?
Раъно ташқаридан эшитилган писандали овоз Ҳомид акага тегишли эканлигини билиб рўмолини тўғрилаб эшикни очди:
- Ассалому алайкум, додажон,- деди у қўлини кўксига қўйиб салом берар экан дарҳол ўзини четга олиб Ҳомид акага йўл берди.
Ҳомид ака узун сочлари битта қилиб ўрилган, қайрилма киприклари юзига соя ташлаган, бошидаги қизил рўмолини чиройли танғиб енгил таъзим қилиб турган Раънони кўриб тараддудланиб Нодирга қаради:
- Бу келинми?
Нодир Раънога бир назар ташлади-ю енгил бош ирғади:
- Шу, ота...
- Ҳмм яхши,- остонадан ўнг оёғи билан ҳатлаб ичкарига қадам қўйган Ҳомид ака қироат билан сўзланди,- бисмилоҳир роҳманир роҳийм. Ваалайкумассалом, болам.
- Хуш келибсиз, додажон,- Раъно нима учунлигини ўзи билмай кўнгли бузилиб, бўғзига алланимадир тиқилди.
Шу вақт Ҳомид ака ташқарига қараб овоз берди:
- Ҳай, Қалдирғоч, Раҳбар келмайсанларми мундоқ? Нимани кутаяпсанлар?
Шу райт ташқаридан бири дўмбоқ, бири озғин, бироқ иккисиям барваста гавдали ёши олмишларга бориб қолган аёллар ва ўн ёшлардаги қизалоқ бирин-кетин кириб келишди.
- Ассалому алайкум, аяжонларим. Раъно қўлини кўксига қўйиб салом берар экан, пайваста қошлари қалдирғоч қанотларидек туташиб кетган оқ юзли дўмбоққина аёл ҳеч бир мулозаматсиз Раънони бағрига босди:
- Вой ўзим ўргулай. Нодиргинани бахти бор экан. Оҳуми бу келин? Ярақлаган пешонангдан ўргулай, Нодир болам.Ўзбекойим Кумушни кўргандаям бунчалик ичи узилмагандир.
Раъно уст-бошидан қалампирмунчоқ иси келиб турган бу аёл Нодирнинг аммаси, Ҳомид аканинг синглиси эканлигини тезда фаҳмлади.
- Аммажон...
- Ҳа аммажон деган тилларингга шакар, офтобим. Янга, келинингиз билан танишиб олинг.
- Ассаломуалайкум, ая... Аяжоон...
-Ваалайкум ассалом...
Раъно Раҳбар ая билан сўрашар экан унда ҳам ўзи каби ич-ичидан титроқ турганини ҳис қилди.
- Бу кичкинтойимиз Зебохон. Овсинингизни қизи бўлади.
- Хуш келибсиз, асал қиз,- Раъно энгашиб Зебохоннинг икки юзидан ўпар экан меҳрибонлик билан деди,- юзчаларингиз совуқ қотиб қолибди-ю. У шундай деб тўрдаги уйга ишора қилди:
- Қани марҳамат.Уйга киринглар.
Қалдирғоч амма йўл-йўлакай Раҳбар опага маъноли қош қоқди:
- Келиндан тоълеи бор эканми Нодиржонди?
Раҳбар опа қайинсинглисига жавобан индамади. Бироқ юз-кўзидан келини билан дастлабки учрашувдан кўнгли тўлганлигини билдириб мийиғида жилмайган бўлди.
-24-