#ҚАСД
Кўп ўтмай барчалари бир дастурҳон атрофида жам бўлдилар.
- Али ака , бу опажон кеча сизга айтган дизайней, тикувчи Лолахон опа бўладилар,- Райҳона меҳмонни эрига таништирган бўлди.
Али жилмайди :
Райҳонахон ва Лолахон ! Тоза топишибсизларми ? Ўзим ҳам айтдим уйимни гул ифори босиб кетибди деб ?! - у шундай деб Лолахонга юзланди ,- танишганимдан ҳурсандман, опажон. Хўш келибсиз уйимизга,-Али шундай дея меҳмонни дастурхонга ундади,- қани олинг , таом совумасин.
Лолахон Алини кўрганидан буён бу икки ёшнинг бир- бирига нақадар мос жуфт эканлигига тан бериб , ҳавасланиб қараб ўтирар экан, уялганча ерга боқди :
- Оляпман раҳмат , - у шундай дея қўшимча қилди ,- жудаям мазали экан.
- Ҳақиқатдан ҳам , Али ака , бунақа хуштаъм ассортини аввал емагандим,- деди Райҳона эрига эркаланганча савол назари билан боқди .
- Сезиб қолдинг-а ? - кулимсиради Али Райҳонага,- Шоҳруҳ уйида кичкинагина кафе очибди , таомни эса Зулхумор пиширяптди. У асосан буюртмага таом пишираётган экан. Қовурдоқ, норин, юпқа , қовурма чучвара деганларидек .
- Қойил , - деди Райҳона юзлари гул - гул ёниб ,- Зулхуморга доим тан берганман. Сўзи ширин, кўнгли очиқ , ўзи пазанда- бир сўз билан айтганда гап йўқ аёл.
- Тўғри айтасан , - уни гапига қўшилди Али , сўнгра таомни чимдиб ўтирган Лолахонга юзланди ,- олинг опажон , таомдан уялмайдилар.
- Али ... Ука ... Мен ...Мен ... - гапини топа олмай чайналди Лолахон , сўнг йигитга тик боқди-ю , дарров кўзларини ерга олди , - мен бадбахтни кечиринг .
Лолахон шундай дея изиллаганча йиғлаб юборди.
Али дарровда жиддийлашди . Қўлини сочиққа артар экан , Лолахонга жиддий тикилди :
- Опажон . Тинчликми ё биздан бирор айб ўтдими ?! - Али Райҳонага қайрилди.
- Йўқ , йўқ , сизда сира айб йўқ. Бу ёғига сўрасангиз менинг ўзим ҳам айбсиз айбдорман,- ҳиқиллашда давом этди Лолахон.
- Ҳаммасини бир бошдан тушунтириб айтиб бера оласизми ? - Али иложи борича ўзини вазмин тутишга ҳаракат қилганча сўради ,- илтимос манави сувни ичиб аввал ўзингизни босиб олинг.
Лолахон Али узатган сувни ичаётиб қалқиб кетди.
Райҳона унинг елкасига кафти билан оҳиста урар экан, Лолахонга ёрдами кераклигини ҳис қилганча деди :
- Али ака ! Лолахон опам бир ёмон инсоннинг домига тушиб қолибдилар . Ўша ёмон одам менинг... менинг ўгай акам Собит ака эка...
- Собит ака ?! Ахир у Россияга даф бўлиб кетмаганмиди ? Ё ўша ердан туриб қилиқ қиляптими ?
- Улар шу ерда ... Тошкентда эканлар . Акам ... Акам ... - Райҳона сўз тополмай эрига дардли қаради .
- Хўш "аканг" бу сафар нима каромат кўрсатаётган экан?!
Бу опамнинг туришларига қараб "Шу шўрликкинанинг шўрига шўрва тўкдими?" деб ўйлаяпман,- Алининг ёноқ суяклари лип- лип уча бошлади .
- Али акааа , Собит акам ...
#давоми_бор /83
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g