#ҚАСД
Райҳона бу ҳолатида ёлғиз ўзи кўчага чиқмаслигини , у -бу ерга борадиган бўлса ёнида эри юришини айтишга оғиз жуфтламоқчи бўлди-ю , аммо унинг уйи яқинлигини эшитиб бу тўғрида индамай қўя қолди.
Райҳонанинг индамаганига яна бир сабаб бор эди. У кейинги кунларда ҳомиладорлиги сабаб бошидан руҳий зиқликни кечираётган , айни вақтда кўнгли кимлар биландир чин юракдан диллашишни истар эди. Шулар таъсирида у қаршисида ўзига умид билан тикилиб турган жувонга :
- Насиб қилса , ин шаа Аллоҳ , - деди ва ўзи ҳам Лолахон билан ижод юзасидан суҳбатлашишга чин кўнгилдан, астойдил мойил бўла бошлади..
Лолахон Райҳонанинг ижозати билан ўлчамларини олар экан , гап орасида асосий гапни сўрашни унутмади:
- "Примерка"га ўзим келайми ёки бизникига бора оласизми ? Фазилат опамлар "Уйингизга индинга ўтаман" дедилар , ўша куни бўш эканлар-да ,- Лола шундай дея туриб Фазилат опага қисқа нигоҳ ташлаб олди . Фазилат опа ҳам "Ҳа шундай" деган ишора беришни унутмади ,- агар истасангиз сизни примеркангизни эртага ўтказишимиз мумкин.
Лола шундай дея охирги ўлчамларни олиб бўлиб , чаққонлик билан блакнотининг охирги саҳифасига нималарнидир тез - тез ёзди- ю , сўнгра шарт йиртиб Райҳонага тутқазди :
- Бу ерда менинг телефон рақамим ва хонадон манзилим номи ёзилган . Унча узоқмас , беш дақиқалик йўл . Агар боришни ихтиёр қилиб қолсангиз , аввал қўнғироқ қилинг. Ҳар хил вазиятлар бўлиб туради-да, учрашишга аввал келишиб оламиз , сўнгра бемалол , бафуржа кўришаверамиз . Энди менга руҳсат ...
- Вой , одамни уялтирманг. Қуруқдан -қуруқ , биргина чойнинг ўзи билан кетаверасизми ? - деди Лолахоннинг кетишини эшитиб тараддудланиб қолган Райҳона .
Лолахон жилмайди:
- Ҳар нарсадан ширини дийдор . Қолаверса ҳомиладор аҳволингизда сизни юмушга қўйсак уят бўлар, - у шундай дея туриб Фазилат опага юзланди ,- битта дуо қилинг , турайлик...
* * *
Лолахон хонадонига етиб боргач , кира солиб ўзини диванга отди. Унинг икки чаккаси лўқиллар , бошининг оғриғига чидай олмай тўлғанар эди. Худди шу пайт атайдан пойлаб тургандек телефони жиринглади. Лола сумкасидан базўр телефонини олди ва экранга қаради . Экранда Лолахоннинг ҳаммадан ҳам ёмон кўрадиган одамининг исми ўчиб - ёниб турарди . Лолахоннинг ўзига қолса бу одам билан ҳеч қачон гаплашмаган бўлар эди. Бироқ ҳозир "жони" унинг қўлида экан , гаплашмасликнинг сира иложи йўқ эди:
- Аллооо , эшитамааан - деди Лола ижирғаниб ингроқ товушда .
- Қалайсиз , гиргиттон ?! Ўзим қўнғироқ қилмасам бир йўқлай ҳам демайсиз-а ? Бунчалик тошбағирликни қаердан ўргангансиз ҳайронман.
Хўўўш , бизнинг буюртма ҳал бўлай деяптими ? Бугун "Боғи - эрам"га кира олдингизми ? Қушчамиз дон чўқий деб қолдими ? Тезлаштирақолинг- а ? Акс ҳолда ...
#давоми_бор /75
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g