#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА
Муаллиф: Гулбахор Рахматуллаева ( Хазонрезги)
Дадамлар "Ҳарна рўзғорига ёрдам бўлсин" деб хўжайиним Мансур акани тижорат ишига тортдилар. Мансур ака уқувли шогирд чиқиб қолдилар. Орадан беш йил ўтиб ўзларининг алоҳида дўконлари, савдони бемалол айлантира оладиган сармояларига эга бўлдилар. Улар оилада тўнғич ўғил эдилар. Қайнота-қайнотам бирмунча кексайиб қолганлари учун рўзғор юки у кишининг зиммасига тушганди. Орадан йиллар ўтиб улар уч нафар укаларини уйлаб жойладилар, икки сингилларини турмушга бердилар. Бу вақтга келиб ўзимизнинг ҳам уч нафар қизимиз бор эди. Энди бу ёғига ўзимиз учун яшаймиз деганимизда Мансур ака тўсатдан жигар касалига учрадилар-у, икки ойга бормай шамдек эриб адо бўлдилар. Мен Мансур акадан айрилиб бева бўлиб қолганимда йигирма саккиз ёшда эдим. Қизларим эса саккиз, беш ва уч ёшга энди тўлишганди. Мансур аканинг тупроқлари совумай қайниларим ва овсинларим яшаб турган бошпанамни қизғаниб турли туҳматлар билан мени уйдан ҳайдаб солишди. Қайнона, қайнотам эса кексалик сабаб улар билан олишишга, менга тарафкашлик қилишга қувватлари етмади. Начора осмон йироқ, ер қаттиқ. Яхшиям бахтимга ота-онам бор эканлар. Улар бир қизлари ўзидан кўпайиб тўртта бўлиб қайтиб келганда ҳам тақдирга тан бериб мени жимгина кутиб олишди. Яна ҳаммамиз бир оила бўлиб қизларимни парваришлай бошладик. Мен энди анча қариб қолган дадамнинг ёнларига кириб ишларига қараша бошладим. Шу тариқа орадан йиллар ўтди. Қайта турмуш қурмадим. Қизларим бирин-сирин бўй етди. Уларни турмушга бердик.
Бу ёғи инсонгарчилик. Аввал бувим, сўнгра бобом, уларнинг ортидан дадам билан онам дунёдан ўтдилар. Вақти келиб ўртанча қизим билан куёвим мен билан яшай бошлашди. Кунлардан бирида уларга энг олий орзум-Ҳажга бориш истагимни билдирдим. Фарзандларим бир бўлиб мени орзуимни ёқлаб чиқдилар. Энг катта ўғил набирам мен билан тижорий йўл орқали Ҳаж сафарига борадиган бўлди. Югуриб, елиб сафар тадоригини кўра бошладим. Кунлардан бирида муборак заминда кийиб юриш учун кийим-кечак олиш ниятида бозорга тушадиган бўлдим. Бозор катта масжиднинг ёнида эди. Масжид эшиги ёнидан ўтиб кетар эканман сал нарида тиланчилик қилиб ўтирган мунчоқдек олти, саккиз ёшлардаги иккита болакайга кўзим тушди. Иккови шунақаям ширин, кўзга яқин эди-ки...
Нима учундир уларнинг кўнглини кўтаргим келди. Ёнларига бориб олдиларидаги рўмолга бир даста пул ташладим. Болалар бир менга, бир пулга қараб анграйиб туришди-да, кейин баралла йиғлаб юборишди.
-Бу пуллар бизгами? - ишонмай сўрашди улар. Мен "Ҳаа!" десам пулларни йиғиштириб олишди-да, ҳамон йиғлаганча йўлга тушишди.Мен сабабини ўзим билмай уларнинг ортидан эргашдим. Болалар йўлда тўҳтаб сомсахонадан ўнтача сомса олишди. Сал нари бориб нон ва олма ҳам сотиб олишди.
Улар яна бироз юриб бир кўп қаватли уйнинг ертўласига киришди. Мен болаларнинг ортидан изма-из боравердим. Аста овоз чиқармай ертўлага кирсам у ердаги эски бир диванда ойдеккина бир жувон ётибди. Болалар мени кўриб ҳайрон бўлиб қолишди. Жувон эса базўр ўрнидан туриб мени кутиб олди. Унинг икки қўли тирсаккача боғлаб ташланган эди. Жувон билан суҳбатлашиб қолдим. Хуллас у етимхонадан чиққан қиз бўлган экан. Эри унга кўнгил бериб ўз оиласидагиларга қарши бориб уйланган экан. Уч ой аввал эри автоҳалоҳатга учраб оламдан ўтганда "Боламни бошини сен шумқадам единг!" дея эр уруғлари олдига солиб ҳайдаб юборишибди. Шўрлик жувон икки боласи билан бошини қайси тошга уришни билмай оҳири бир ошхонадан иш излаб топибди. Ошхона омборида икки боласи билан яшаб ўша ерда турли хил ишларни қилиб юрган вақтда уни кўра олмаган шериги устидан бир қозон қайноқ шўрвани тўкиб юборибди.
-11-
Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф 👇
@xazonrezgionlayn
https://t.me/xazonrezgionlayn