Бугун 1 - феврал.
Халқаро ҲИЖОБ куни.
Жаранглайди а?
Аллоҳ таъолонинг фармони:
"Эй, (мўмина аёллар) уйингизда виқор билан ўтиринг! Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетқазиб, бутунлай поклашни хоҳлайди" (Аҳзоб сураси 33).
Эътибор беряпсизми, ояти каримада аёлларнинг уйда ўтиришлари, эҳтиёжсиз кўчага чиқавермасликлари ва очиқ-сочиқ юрмасликлари намоздан ҳам олдин зикр қилинмоқда...!
Аёлнинг Аллоҳга итоати энг аввало унинг либосида намоён бўлади.
Поклиги либоси билан тўлиқ бўлади.
Яна нима деб изоҳ берай? Роббим тўлиқ изоҳлаб қўйган бўлса..
"Эй, Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт! Жилбоб (кенг устки либос) ларини ўзларуга яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир" (Аҳзоб сураси:59).
Байрам билан табриклашинглар а!!!
Муборак бўлсин, азизаларим. Сизу биз баъзан оғриниб ўраганимиз бу ҲИЖОБ қанчадан қанча муслималар етиша олмаётган Неъмат эканини ҳис қилсак эдик...
Муборак бўлсин ожизаларини (ўз ор номусини) ўраб чирмаб ҳимоялаб, муҳофаза қилаётган муҳтарам Эркакларимиз! (Борингизга шукур).
Хайрлиси ва яна хайрлиси.