***
Сунъийлашди замину осмон,
сунъий ақл,
сунъий тафаккур.
Ҳатто сунъий урчийди инсон,
сунъийлашди гўдакка довур.
Сунъийлашди бокира ҳислар,
изҳор бошқа,
қарашлар бошқа.
Ой жимгина ҳайратда боқар
милёнлаган сунъий йўлдошга...
Сунъийлашиб шаҳару қишлоқ
тўлди сунъий тўнкалар билан.
Сунъий умр кўрмоқда кимлар
сунъий юрак, ўпкалар билан...
Сунъийлашди наво ҳам,
соз ҳам.
табииймас ҳофиз овози.
Шоир сохта ашъорлар ёзар,
қалам сунъий, сунъий қоғози...
Сунъийлашди меҳр-оқибат,
масофали дийдорлар сунъий.
Тармоқларда кўришар фақат,
тармоқдаги дилдорлар сунъий.
Пардоз қилар Ҳаво қизлари
сохта киприк,
ясама қошлар.
Бугун Иблис алайҳилаъна
одамзодни қай йўлга бошлар...
Сунъийлашди таому кийим
сунъийлашди инсон шеваси.
Минг хил сохта заҳарни ютиб
табииймас кузнинг меваси.
Сунъийлашиб замину осмон,
чиқиндига бурканди олам...
Бизни табиий дунёга элтинг,
қаердасиз Ҳазрати Одам?!.
Орифжон Комил.
Сунъийлашди замину осмон,
сунъий ақл,
сунъий тафаккур.
Ҳатто сунъий урчийди инсон,
сунъийлашди гўдакка довур.
Сунъийлашди бокира ҳислар,
изҳор бошқа,
қарашлар бошқа.
Ой жимгина ҳайратда боқар
милёнлаган сунъий йўлдошга...
Сунъийлашиб шаҳару қишлоқ
тўлди сунъий тўнкалар билан.
Сунъий умр кўрмоқда кимлар
сунъий юрак, ўпкалар билан...
Сунъийлашди наво ҳам,
соз ҳам.
табииймас ҳофиз овози.
Шоир сохта ашъорлар ёзар,
қалам сунъий, сунъий қоғози...
Сунъийлашди меҳр-оқибат,
масофали дийдорлар сунъий.
Тармоқларда кўришар фақат,
тармоқдаги дилдорлар сунъий.
Пардоз қилар Ҳаво қизлари
сохта киприк,
ясама қошлар.
Бугун Иблис алайҳилаъна
одамзодни қай йўлга бошлар...
Сунъийлашди таому кийим
сунъийлашди инсон шеваси.
Минг хил сохта заҳарни ютиб
табииймас кузнинг меваси.
Сунъийлашиб замину осмон,
чиқиндига бурканди олам...
Бизни табиий дунёга элтинг,
қаердасиз Ҳазрати Одам?!.
Орифжон Комил.