#Диққат
❗️Марказий Банк телефон қўнғироқларига жавоб берилиши оқибатида картадан пул ечилмаслигини маълум қилди
Марказий Банк нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб берилиши оқибатида банк картадаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилди.
Қайд қилинишича, тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобил иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.
👉@xatxabar - каналга обуна бўлинг!

Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобил иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда SMS-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтади.
Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.
👉@xatxabar - каналга обуна бўлинг!