❗️
Қўқонда кўпйиллик дарахтни кесмоқчи бўлган фуқаролар қамоққа олинди
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрининг «Зилол» маҳалласида чинор дарахтини кесишга уриниб, қочиб кетганлар ушланди.
Улар чинорни кесишга уриниб, қочиб кетган. Ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказилган.
Уларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланган ва ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
👉@xatxabar - xалқ учун, холис хабар!