Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди...
Манқаси оқиб, калтароқ шимидан кўриниб қолган оёғи жунжикиб, кўкариб қолган ўн ёшлар чамасидаги йигитча ерда олма сотиб ўтирарди.
Изғирин.
Чимчилаб ўлдираётган шамол ва бозорни босган одамзотнинг шовқини сабаб, хириллаб қолган овози аранг чиқди:
-Олма...олмалар борррр...
Унинг деярли титилиб кетган ёзгм кроссовкасига кўзим тушиб, томоғимга нимадир қадалди:
-Қишки патинканг йўқми? Шимингни тагида нима кийгансан, болам?
Олмага таъллуқли бўлмаган саволни кутмаган бола бурнини тортиб, айбдорона бош эгди.
- Олмадан олинг, хола. Беш кило қилиб бераман. Дори емаган. Ҳовлида қолган ягона олмамиздан. Дарахтини дадам билан бобом экишган экан. Қолганини ўтин учун кесворганмиз. "Семиренко" бу. Ўзи тўрт килосини 10.000 сўм деяётгандим.. Олишмаяпти.
Бозордаги нарх навони суриштирганим учун ажабланмадим. Зўр-зўр олмалар 4000, 5000 сўм. Шаҳардаги заводлар тўхтагач, халқ янаям камбағаллашган. Кам даромадли одамлар қиммат нархларни кўтармайди.
- Ҳамма олмангни торт, болам.
У қулоқларига ишонмай кўзимга жавдиради. Кейин аёз тараша қилиб қўйган лабини базўр тортиб илжайди.
- Котта-кичик аралаш-да, тортаверайми?
- Албатта.
- Бир-иккита қуртлагани бор-да, майлими?
- Майли.
- Ҳаммасини-я?
- Ҳа.
Йигитча қорайиб кетган қўллари билан ҳамма олмани торта бошлади.
- Олтмиш минг бўлди, хола. Сиз 50.000 сўм бероринг.
- Нимага?
- Оптом олдиз-ку. Ўн мингга беш кило деб лафз қилдим. Уйга тезроқ қайтяпман.
Унга олтмиш минг узатиб, яна ёзги кроссовкаси ва юпқа шимига назар ташладим.
Қутидаги бор олмасининг нархи битта қишки патинкага етмаса ҳам, бозор қоидаларига хос ҳотамтойлик қилаётган йигитчани четга бошлаб, ғурурига тегмайдиган тарзда койий бошладим:
- Буйрагингни қуритасанку, болам. Ревматизм ҳам бўлишинг мумкин. Бошингдаги қалпоғинг, куртканг ҳам юпқа. Сендан бошқа олма сотадиган йўқми?
У бир пас жим қолди. Кейин юрагимни эзиб чуқур хўрсинди:
-Ухх.......йўқда, хола.
- Қўлингдаги пулга қўшаман. Фақат, бирга бориб оёғингга битта патинка оламиз, майлими?
У бир қадам орқага тисарилди. Гўё кафтида ғижимлаб турган пулни тортиб олаётгандай кескин бош чайқади.
- Йўўўқ, хола. Бу пулни бир қисмига рўзгорлик қиламан. Қолганини уйга оборишим керак. Уйимиз совуқ. Жума куни газимиз ўчган. Қарз бўлиб қолибмиз.
- Қанча?
- 1.200 сўм холос.
- Шунга ўчиришибдими?
- Ҳа. Ҳозир автоматку. Дарров ўчиряпти.
- Жума кунидан буён газсиз ўтирибсизларми? Кўмир бордир?
- Йўўқ-, деди у бурнини тортиб, - Тугади. Светимиз ҳам ўчган, хола. Ман уйга борақолай. Картошка-пиёз, нон оламан ҳали
- Қанча пулинг бор қўлингда?
У дир-дир титраганча ғижим пулларни санаб жавоб берди:
- Сиз берган олтмиш ва ўн саккиз минг сўм. Етмиш саккиз минг экан.
Унга қараб дадамни болалик хотираларини эсладим: "Етимлик қурсин болам. Рўзгорлик қиламан деб, совуқда кўкариб кетардим. Кўрмаган куним қолмаган..."
Йигитчани шундоқ қўйиб юбора олмасдим.
Уни дўконларнинг бирига судрадим. Ғурури баланд йигитча музлаб қолгани учунгина янги, иссиқ патинкани кийиб синиқ жилмайди:
- Биринчи марта эҳсон олдим, хола. Ғалати бўлар экан одам.
- Бу эҳсон эмас, ҳадя, болам.
У сотувчи узатган иссиқ ички кийимни қайтариб, кўзимга мўлтиради:
- Шуни ўрнига онамга битта иссиқ жимпир совға қилинг, хола, дадам ўлганидан бери бировларнинг эскисини кияди. Жимпири титилиб кетган.
- Хўп. Размерини биласанми?
- Йўқ. Сиздан уч баравар озғин-да...
У дўконга кириб қолган ўн етти ёшлар чамасидаги нозик қизга ишора қилди:
- Аши опадака. Озғинлар аям. Дадам ўлганидан кейин касал бўлиб қолган...
Сотувчининг ҳам кўзларига ёш қалқди. Иккаламиз йигитчага иссиқ ички кийимни аранг кийдирдик.Онасига аталган жемпирни халтага солиб қўлига тутсам, бояқиш йиғлаб юборди.
Рўзғорликни бирга қилиб. уйига жўнатдим-у, ўйланиб қолдим; бу болалар ҳам Янги Ўзбекистонда яшашяптими ёки...?!
@ Муаззам Иброҳимова
https://www.facebook.com/share/p/15HdTjgueN/