Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўрнида оддий фуқаро бўлганида МИБ қандай йўл тутарди?
Адвокат Саидали Мухторалиев маълум қилишича, Шайхонтоҳур туман МИБ бошлиғи ўзининг Ғазначиликка берган хатида иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш (яъни ходимнинг иш ҳақини ўтказиб бериш)да “апелляция судининг апелляция шикоятини иш юритувга қабул қилинганлиги ва суд мажлиси апелляция суди 2025 йил 4 февраль куни соат 9.30 га белгиланганлигини инобатга олиш”ни сўраган.
"Ғазначилик қўмитаси ҳам шу ўйиннинг иштирокчиси сифатида гарчи ноқонуний бўлсада, ижрони тўхтатиб қўйган. Ваҳоланки, суднинг ажримида ижрони тўхтатиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган ва суд ижрони тўхтатмаган", дейди Саидали ака
Мени бир савол қийнайди. Оддий фуқаролар манфаатига келганда "биз ҳеч нарсани билмаймиз, эшитишни ҳам хоҳламаймиз, суд қарори кучда ва биз уни ижро қилишимиз керак. Бирор гапинг бўлса ана судга бор" деб оёқ тираб туриб оладиган МИБ бу сафар нега бунчалик "меҳрибон" идорага айланди?