Сунъий тўсиқлар билан автомобиллар импорти қисқартирилган, лекин бу айсберг учи холос
2024 йилда Автомобиллар импорти пул қийматида 1,9 млрд.доллардан 1,3 млрд.долларгача қисқартирилган.
Бутун 2024 йил бошидан охиригача автомобиллар импортга турли кўринишда тўсиқлар ва тақиқлар қўйиш ҳаракатлари билан ўтди.
Албатта, бу статистикада акс этмаслиги мумкин эмасди.
Лекин импорт статистикаси ҳам сизни аҳволнинг нақадар оғир ва аянчли эканидан чалғитади. Чунки автомобиль қилинди дегани у сотилди ёки эксплуатацияга олинди дегани эмас. Автомобиль учун импорт чекловларидан кейинги навбатдаги тўсиқ сертификация. Сертификациядан эса охирги ойларда ҳар учта импорт автомобилдан биттасигина ўта олиши мумкин. Сунъий равишда шундай бутилка бўғзи ҳосил қилинган. Мақсад: ўзбекистонликлар импорт қилмасин, безсин, қўл силтасин, автомобиллар опкелмасин, рақобат бўлмасин.
Газета ўтган йили электр ва гибрид автомобиллар импорти биринчи марта анъанавий бензинли машиналар импортидан ошгани ҳақида ёзмоқда. Афсуски, бу тенденция 2025 йилда давом этмаслиги эҳтимоли юқори. Чунки электромобиллар бозорини бир қўлли қилиш ҳаракатлари тобора кучайиб бормоқда. Ўзбек истеъмолчисини автомобиль масаласида 30 йил танловсиз талашган бўлса, энди буёғига электромобиль борасида танловсиз қақшатиш режалари амалга оширилмоқда.
Отабек Бакиров