Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Барногул Санакулова : "ЙИЛ ТАНЛОВИ —2024" — "...бу йил майдон бўш қолибди"
Жамоатчилик фаоли Барногул Санақулова “Йил танлови – 2024” номинациялари бўйича номзодларини айтиб ўтди.
“2024 йилнинг энг намунали вазирлиги”
— Жудаям қийин савол, ўтган сафар берилганда ҳам қандайдур жавоб бериш имконияти бор эди. Бу йил бирортасини ҳам эътироф этаолмайман.
“2024 йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги”
— Яхши ишлаган ёки ишламаганини билмайману, лекин пиари зўр юритилган ҳокимлардан биттаси Зойир Мирзаев, яъни пиар орқали халқни мана шу ҳокимни севдиришга, севишга мажбур қилишди. Бу ерда ҳоким, дея олмайман, ҳокимнинг пиар компанияси яхши ишлайди. Чунки озгина ишни кўп қилиб кўрсатиш мумкин ёки кўп ишни ҳам кўрсатмаслик мумкин.
“2024 йилда ёмон ишлаган вазирлик қайси?”
— Ҳаммаси бир хил ишлашди. Вақти вақти билан ҳаммаси қовун тушириб туришди. 2024 йилдаги муаммолар билан 2025 йилга ҳам ўтяпмиз.
“2024 йилдаги медиа лидер”
— Ўтган йили Шерзод Қудратхўжани, Комил Алламжоновни кўрсатар эдик. Менимча, бу йил майдон бўш қолибди.
“2024 йилнинг энг фаол партия лидери”
— Партиялар мени энг оғриқли нуқтам ҳисобланади. Ҳеч қайсини айта олмайман.
2024 йилнинг "Йил одами”
— "Йил одами" деганда у қанақадур янги топилма бўлиши керакда, сиз уни танимайсиз, уни билмагансиз, лекин у сизни бир лаҳзада қойил қолдирган, қанақадур фикрларга келишизга сабаб бўлган бўлиши керак. Афсуски, менда ҳозирча унақа инсон йўқ.