⚡️Айрим оилаларга иситиш мавсумида 1 млн сўм моддий ёрдам берилади
Президент қарори билан, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
—Реестрларга киритилган оилаларга;
—"маҳалла еттилиги" хулосаси асосида Реестрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга. Бунда:
—боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари 1 ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади;
—қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.
2025 йил 1 октябрга қадар "маҳалла еттиликлари" томонидан республика бўйича ҳар бир маҳалла кесимида қўшимча рўйхатлар шакллантирилади.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt